Главная Elektron kutubxona Galereya
Maxsus imkoniyatlar


O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA VA SPORT UNIVERSITETI

Bosh menyu
Mobil ko'rinish
Ma'naviyat va ma'rifat bo'limi
Axborot ta'lim portali


Elektron akademiya


Usport.uz
Utube.uz


Fikr.uz


Tanlov.uz


Elektron kutubxona
Sport kitoblari
Fan-sport
ModeHEd
Ob-havo
Kalendar
«    Oktabr 2018    »
DuSeChPaJuShYa
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
O'zDJTSU » Yangiliklar » ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ


Sana: 15-09-2018, 11:28       Ko'rishlar soni: 299       Chop etish

Бугун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг қайта реконструкция қилиниб, моддий-техник базаси янгиланган янги ўқув биноси фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбир ўтказилди.

 

Очилиш маросимида сўзга чиққан Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев юртимизда спортга қаратилаётган эътибор, соҳа мутахассисларини тайёрлашнинг долзарб масалалари ва университетнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

 

Тадбирда Беларусь Республикаси спорт ва туризм вазири Сергей Михайлович Ковальчук меҳмон сифатида иштирок этди. Вазир Дилмурод Набиев Беларусь Республикаси билан жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўзаро ҳамкорлик бўйича бир қатор муҳим келишувларга эришилгани, хусусан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида қишки спорт турлари ва гимнастика бўйича тренерлар тайёрлаб берадиган қўшма факультетини ташкил этилиши ва битирувчиларга қўшма диплом берилиши режалаштирилаётганини маълум қилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт институтига “университет” мақоми берилди.

Шу асосда университетнинг ўқув бинолари қайта реконструкция қилиниб, моддий-техник базаси янгиланди. Университет ҳудудидаги бинолар ва иншоотларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш, жиҳозлаш учун 2018 - 2021 йиллар давомида маблағлар босқичма-босқич ажратилиши белгилаб қўйилган.

 

Бугунги кунда университетда истеъдодли ёшларни саралаб олиш, республика ва халқаро спорт мусобақаларида олимпия ҳамда миллий спорт турлари бўйича талабалар спорт клублари ва жамоаларини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Университетда 5 та факультет мавжуд бўлиб, бакалавр босқичида 3335 нафар, магистратура босқичида 50 нафар талаба таҳсил олмоқда. Шунингдек, 18 та кафедра, 9 бўлим мавжуд. Таълим-тарбия ва ўқув жараёни 301 нафар юқори малакали мутахассислар, жумладан, 12 нафар фан доктори, профессор, 54 нафар фан номзоди, доцент томонидан олиб борилмоқда.

 

Айни пайтда университетнинг 5 та ўқув биноси, 2 та талабалар турар жойи, 2 та ошхона ва ахборот-ресурс маркази, манеж, бокс, таэквондо, оғир атлетика, гимнастика ва спорт гимнастика заллари, теннис, найза улоқтириш майдонлари, ёзги ва қишки сузиш ҳавзалари, футбол ўйингоҳи фаолият кўрсатмоқда.

 

Университетда бугунги кунга қадар 30 мингга яқин олий маълумотли мутахассислар тайёрланган. Талабаларнинг аксарият қисми спорт усталари, халқаро тоифадаги спорт усталари, хизмат кўрсатган спорт усталари унвонларига сазовор бўлишган. Улар мамлакатимиз терма жамоалари аъзолари таркибида Олимпиада, Осиё ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида иштирок этиб келишмоқда.

 

Келажакда университет ҳудудида 1600 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойи, 600 ўринли ўқув биносига эга бўлган гимнастика зали, 3 та спорт иншооти қуриб битказиш ҳамда футбол майдони ва унинг маъмурий биносини қайта реконструкция қилиш режалаштирилган.




2018 yil
Faol tadbirkorlik, innovatsion g'oyalar va texnologiyalarni qo'llab-quvvatlash yili
Ishonch telefoni
+99870 717-17-76
Soat 9:00 dan 18:00 gacha

Murojaatlar
79 ta murojaat kelib tushdi
76 ta murojaat hal qilindi
3 ta murojaat ko'rilish jarayonida
Elektron qabulxona
E-Xujjat
MOODLE
Bimm.uz
Foydali manbalar
So'rov
Interaktiv xizmatlarga baho bering
Juda zo'r
Yaxshi
Yomon emas