O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA VA SPORT UNIVERSITETI

Bosh menyu
Ma'naviyat va ma'rifat bo'limi
Axborot ta'lim portali


Elektron akademiya


Usport.uz
Utube.uz


Fikr.uz


Tanlov.uz


Pedagogik amaliyot
Elektron kutubxona
Sport kitoblari
ARMAT
Interaktiv xizmatlar
Fan-sport
ModeHEd
Ob-havo
Kalendar
«    Avgust 2018    »
DuSeChPaJuShYa
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
fansport marketing library erasmus galereya sportkitob exujjat moodle fakultet diplom talaba teacher
O'zDJTI » Yangiliklar » МОҚ: Олимпия тамойилининг аксини талаб қиляпмиз – муҳими ғалаба, қатнашиш эмас

МОҚ: Олимпия тамойилининг аксини талаб қиляпмиз – муҳими ғалаба, қатнашиш эмас


Sana: 28-07-2018, 16:41       Ko'rishlar soni: 79       Chop etish

Индонезия мезбонлигида ўтадиган XVIII Осиё ўйинларида иштирок этувчи Ўзбекистон делегацияси мусобақада максимал натижа кўрсатиш учун тўла тайёр. Бу ҳақда бугун, 27 июль куни Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида қатнашган қўмита бош котиби Жасур Матчанов маълум қилди.

Матчанов Олимпиада ўйинларининг «Муҳими ғолиблик эмас, балки иштирок» деган принципидан чекинган ҳолда, спортчилардан натижа талаб этилаётганини маълум қилган.

«Биз асосий медалларни айнан қайси спорт турлари орқали жамғаришимизни деярли аниқ биламиз. Тайёргарлик машғулотлари вақтида ким нимага қодир эканини кўриб турибмиз. Осиё ўйинларига ҳам айнан бизнинг саралашимиздан ўтган спортчиларгина йўл олмоқда.

Бу сафар шунчаки иштирок этиш учун бориш, деган тушунча йўқ. Биз бу концепциядан бироз чекинган ҳолда, асосийси иштирок эмас, асосийси ғалаба деган тамойилга амал қилган ҳолда иш олиб боряпмиз. Бизнинг Осиё ўйинларига муносабатимизнинг асосида ана шундай ёндашув ётибди.

Спотчиларимиз: «Мен Осиё ўйинлари иштирокчиси бўлдим», дейишлари эмас, балки «Мен Осиё ўйинларининг совриндори бўлдим» дейишга ўрганишлари керак. Фақат қатнашиш билангина ғурарланадиган босқичдан ўтдик. Олимпиада ўйинларига ҳам худди шундай ёндашув бўлади. Бизнинг вазифамиз – Олимпиадага лицензия олиш эмас, унда медалларни қўлга киритишдир. Биз айнан шунга ҳаракат қиламиз», - деди Жасур Матчанов.

Қўмита Осиё ўйинларидан тахминан қанча медал билан қайтиш режалаштирилаётгани ҳақидаги саволга «Тўйдан олдин ноғора чалмаслик, подадан олдин чанг кўтармаслик» кераклигини айтиб, жавоб қайтарди.

 

Manba: kun.uz




2018 yil
Faol tadbirkorlik, innovatsion g'oyalar va texnologiyalarni qo'llab-quvvatlash yili
Ishonch telefoni
+99870 717-17-76
Soat 9:00 dan 18:00 gacha
Elektron qabulxona
E-Xujjat
MOODLE
Elektron jurnal
Bimm.uz
Foydali manbalar
So'rov
Institut saytiga baho bering
Juda zo'r
Yaxshi
Yomon emas