O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA VA SPORT UNIVERSITETI

Bosh menyu
Ma'naviyat va ma'rifat bo'limi
Axborot ta'lim portali


Elektron akademiya


Usport.uz
Utube.uz


Fikr.uz


Tanlov.uz


Pedagogik amaliyot
Elektron kutubxona
Sport kitoblari
ARMAT
Interaktiv xizmatlar
Fan-sport
ModeHEd
Ob-havo
Kalendar
«    Avgust 2018    »
DuSeChPaJuShYa
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
fansport marketing library erasmus galereya sportkitob exujjat moodle fakultet diplom talaba teacher
O'zDJTI » Yangiliklar » Бу сафарги Осиё ўйинлари молиявий мукофотлаш жиҳатдан аввалгиларидан кескин фарқ қилади - МОҚ

Бу сафарги Осиё ўйинлари молиявий мукофотлаш жиҳатдан аввалгиларидан кескин фарқ қилади - МОҚ


Sana: 28-07-2018, 16:36       Ko'rishlar soni: 66       Chop etish

XVIII Осиё ўйинлари аввалги мусобақалардан ҳар томонлама фарқ қилиши кутилмоқда. Хусусан, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш масаласига ҳам ҳукумат томонидан катта эътибор билан ёндашилмоқда.

«Спортчиларни тақдирлаш бўйича иш олиб борилмоқда. Шу ҳафта охирида ҳукуматнинг Осиё ўйинларига оид қарори чиқади. Спортчилар билан ҳам гаплашдик, федерацияларга ҳам айтдик: бу Осиё ўйинлари аввалгиларидан жуда ҳам фарқли бўлади. Пул томондан ҳам, давлатнинг эътибори томондан ҳам, кутилаётган медалларнинг миқдори жиҳатдан ҳам. Айнан молиявий томони сир бўла қолсин», - деди қўмита бош котиби.

Молиявий маълумотлар кенг оммага очиқланмаса ҳам, мотивация бериш мақсадида спортчиларнинг ўзига маълум қилинганми, деган саволга Жасур Матчанов қуйидагича жавоб берди:

«Спортчиларга айтилган. Шундай тизимни яратдикки, Олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ҳар бир спорт турига куратор белгилаб қўйилган. Федерациялар ҳам, очиғини айтаман, чарчаб кетишган.

Бу кураторлар ҳар куни бориб маълумот олишади: эрталаб қанақа овқат ейишяпти, машғулот қандай ўтяпти, кечқурунга нима ейишди, ухлашяптими-йўқми... Шу саволлар билан федерациялар ходимларини ҳам, мураббийларни ҳам, қайсидир маънода чарчатиб юборишган.

Шундай тизим яратилганки, «Телеграм» ижтимоий тармоғи орқали ҳар бир спорт тури бўйича ҳар кунлик маълумот олиб турилади, раҳбариятга етказилади».

Анжуманда маълум қилинишича, паралимпиячилар ҳам машғулотларга жиддий киришган бўлиб, улар ҳам федерацияларга бириктирилган. Енгил атлетика, дзюдо, сузиш ва пауэрлифтинг каби спорт турлари вакиллари Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

«Улар ичидан енгил атлетика ва дзюдо термалари айниқса кучли таркибга эга», - деди МОҚ расмийси.

 

Manba: kun.uz




2018 yil
Faol tadbirkorlik, innovatsion g'oyalar va texnologiyalarni qo'llab-quvvatlash yili
Ishonch telefoni
+99870 717-17-76
Soat 9:00 dan 18:00 gacha
Elektron qabulxona
E-Xujjat
MOODLE
Elektron jurnal
Bimm.uz
Foydali manbalar
So'rov
Institut saytiga baho bering
Juda zo'r
Yaxshi
Yomon emas