O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA VA SPORT UNIVERSITETI

Bosh menyu
Ma'naviyat va ma'rifat bo'limi
Axborot ta'lim portali


Elektron akademiya


Usport.uz
Utube.uz


Fikr.uz


Tanlov.uz


Pedagogik amaliyot
Elektron kutubxona
Sport kitoblari
ARMAT
Interaktiv xizmatlar
Fan-sport
ModeHEd
Ob-havo
Kalendar
«    Iyun 2018    »
DuSeChPaJuShYa
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
fansport marketing library erasmus galereya sportkitob exujjat moodle fakultet diplom talaba teacher
O'zDJTI » Yangiliklar » Китоблар бахш этган бахт" шиори остида китобхонлик тадбири

Китоблар бахш этган бахт" шиори остида китобхонлик тадбири


Sana: 28-05-2018, 23:13       Ko'rishlar soni: 68

   2018 йил 28 май куни  Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети “Яккакураш спорт турлари” факултетида "Китоблар бахш этган бахт" шиори остида китобхонлик тадбир бўлиб ўтди.

   Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳазратларининг “Китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи ” сўзлари билан факультет декани И.Б.Алиев тадбирни очиб берди.

Тадбир давомида халқимиз тилида ҳам китоб ўқиб билим ва муносиб таълим-тарбия олиш, илм-фан билан шуғулланиш, касб-ҳунар ўрганишнинг аҳамиятига доир мақоллар, жумладан, “Китобсиз ақл – қанотсиз қуш”, “Бахт белгиси – билим”, “Билим – ақл чироғи”, “Гўзаллик – илму маърифатда”, “Илм бахт келтирар, билим тахт келтирар”, “Ҳунар – оқар булоқ, илм – ёнар чироқ”, “Олтин олма, билим ол, билим олсанг, билиб ол” каби пурҳикмат нақллар тилга олинди..

  Энг муҳими, неча минг йиллардан буён сайқалланиб, не-не авлодларга йўлчи юлдуздек тўғри йўлни кўрсатиб келаётган ана шу халқона ҳикматлар негизидаги асл ҳақиқат шуки, инсоннинг билимли, тарбияли, касб-ҳунарли ва албатта бахтли ва давлатли бўлишининг муҳим омили – бу китобга дўст бўлиш, ҳамиша китоб ўқиш ва китоб мутолаасини умр бўйи канда қилмаслик. Айниқса, талаба ёшларнинг бахту камоли, осойишта ва фаровон ҳаётида китобнинг алоҳида ўрни борлиги. Китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ҳамда эзгуликка ундаши тадбир давомида такидланди.

Дилоро Толаметова




2018 yil
Faol tadbirkorlik, innovatsion g'oyalar va texnologiyalarni qo'llab-quvvatlash yili
Ishonch telefoni
+99870 717-17-76
Soat 9:00 dan 18:00 gacha
Elektron qabulxona
E-Xujjat
MOODLE
Elektron jurnal
Bimm.uz
Foydali manbalar