O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA INSTITUTI

Bosh menyu
Ma'naviyat va ma'rifat bo'limi
Axborot ta'lim portali


Elektron akademiya


Usport.uz
Utube.uz


Fikr.uz


Tanlov.uz


Pedagogik amaliyot
Elektron kutubxona
Sport kitoblari
ARMAT
Interaktiv xizmatlar
Fan-sport
ModeHEd
Ob-havo
Kalendar
«    Aprel 2018    »
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 
fansport marketing library erasmus galereya sportkitob exujjat moodle fakultet diplom
O'zDJTI » Yangiliklar » “Буюк аждодлар хотираси абадийдир!”

“Буюк аждодлар хотираси абадийдир!”


Sana: 10-04-2018, 12:49       Ko'rishlar soni: 39

   

  2018 йил 9 апрелда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти Амир Темур таваллудининг 682-йиллиги муносабати билан “Буюк аждодлар хотираси абадийдир!” мавзуида маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.

   Республика Маънавият ва маърифат маркази таълим-тарбия муассасалари билан ишлаш бўлими бошлиғи – Анвар Қурбонов, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессори, тарих фанлари доктори – Дилором Бобожонова, Муқимий номидаги давлат мусиқали драма театри актёри – Нурбек Маматов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, актёр – Маъруф Отажонов, “Ниҳол” давлат мукофоти совриндори, “Шуҳрат” медали соҳиби – Машҳурбек Раимжонов ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети профессор-ўқитувчилари, ходимлари, талабалари иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори, профессор, Ш.Х.Исроилов очиб берди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази таълим-тарбия муассасалари билан ишлаш бўлими бошлиғи – Анвар Қурбонов, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессори, тарих фанлари доктори – Дилором Бобожонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, актёр – Маъруф Отажонов, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети “Фалсафа” кафедраси мудири – Нурали Назаровлар маъруза қилди.

Маърузачилар буюк саркарда, давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 682-йиллиги юртимизда кенг нишолланаётгани, Амир Темур ҳаёти, фаолияти, уни ўзбек давлатчилиги тарихидаги тутган ўрни ҳақида ўзларининг илиқ фикрларини бирдириб ўтишди. Шунингдек, мустақиллик йилларида буюк бобокалонимиз Амир Темур номини абадийлаштириш, авлодларга, бугунги кун ёшларига тушунтириш ишлари тўғрисида маълумотлар бериб ўтишди.

Тадбир давомида , Муқимий номидаги давлат мусиқали драма театри актёри – Нурбок Маматов, “Ниҳол” давлат мукофоти совриндори, “Шуҳрат” медали соҳиби – Машҳурбек Раимжоновлар ўз чиқишлари билан тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди. Бундан ташқари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаларининг Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига бағишланган саҳна кўриниши ҳам иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.




Ishonch telefoni
+99870 717-17-76
Soat 9:00 dan 18:00 gacha
Elektron qabulxona
E-Xujjat
MOODLE
Elektron jurnal
Bimm.uz
Foydali manbalar