O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA INSTITUTI

Bosh menyu
Ma'naviyat va ma'rifat bo'limi
Axborot ta'lim portali


Elektron akademiya


Usport.uz
Utube.uz


Fikr.uz


Tanlov.uz


Kamolot
Pedagogik amaliyot
Elektron kutubxona
KARMAT
Interaktiv xizmatlar
Fan-sport
ModeHEd
Ob-havo
Kalendar
«    Noyabr 2017    »
DuSeChPaJuShYa
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 
O'zDJTI » Yangiliklar » Ислом Каримов хотира турнирида термизлик ёш футболчилар ғолиб чиқишди

Ислом Каримов хотира турнирида термизлик ёш футболчилар ғолиб чиқишди


Sana: 8-09-2017, 22:39       Ko'rishlar soni: 110

Самарқанднинг «Динамо» футбол клуби футбол мактаби ташаббуси билан 2006-2007 йилда туғилган болалар ўртасида Биринчи президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишланган турнир ўтказилаётган эди.

7 сентябрь куни 28та жамоа иштирок этган ушбу турнир ўз ниҳоясига етди ва Олий лиганинг 20-туридан ўрин олган «Динамо»-«Қўқон-1912» жамоалари ўртасидаги учрашувнинг танаффус вақтида ғолиб ва совриндорларнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Турнирда 3-ўринни Гулобод қўрғонида жойлашган «Динамо» футбол мактаби тарбияланувчилари эгаллашди. Иккинчи ўрин турнир мезбони — Паст Дарғом туманининг Чархин қўрғонида жойлашган «Динамо» футбол мактаби тарбияланувчиларига насиб этди. Мезбонларни финалда 3:1 ҳисобида мағлуб этишни уддалаган Термизнинг «Сурхон-Пахтакор» жамоаси ёшлари илк турнир ғолибига айланишди.

«Динамо» стадионида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида вилоят футбол федерацияси вице-президенти Шуҳрат Сайфуллаев, «Динамо» футбол мактаби директори Бахтиёр Сатторов ва бошқа мутасаддилар ғолиб ва совриндорларга, шунингдек турнирнинг энг яхи ўйинчиларига олтин, кумуш ва бронза медаллар, эсдалик дипломлари, вимпеллар ҳамда кубокларни топширишди. Шунингдек, совриндор жамоа аъзоларига футбол тўплари ҳам берилди.

«Ушбу турнирни доимий ўтказиб боришни режалаштирганмиз ва келгуси йили чемпионатимизни халқаро даражага кўтармоқчимиз. Ён қўшниларимиз — Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга таклифномалар жўнатамиз. Айни пайтда музокара олиб борганимизда, улар қатнашишга розилик беришди. Озарбойжон ва Россиядан ҳам жамоаларни таклиф этиш ниятимиз бор», — деган эди турнир ташкилотчиси Бахтиёр Сатторов.

 

Manba: kun.uz




Ishonch telefoni
+99870 717-17-76
Soat 9:00 dan 18:00 gacha
Elektron qabulxona
E-Xujjat
MOODLE
Elektron jurnal
Bimm.uz
Foydali manbalar