O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA VA SPORT UNIVERSITETI

Bosh menyu
Ma'naviyat va ma'rifat bo'limi
Axborot ta'lim portali


Elektron akademiya


Usport.uz
Utube.uz


Fikr.uz


Tanlov.uz


Pedagogik amaliyot
Elektron kutubxona
Sport kitoblari
ARMAT
Interaktiv xizmatlar
Fan-sport
ModeHEd
Ob-havo
Kalendar
«    Iyun 2018    »
DuSeChPaJuShYa
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
fansport marketing library erasmus galereya sportkitob exujjat moodle fakultet diplom talaba teacher
O'zDJTI » Yangiliklar » Шахмат фестивали ғолиблари аниқланди

Шахмат фестивали ғолиблари аниқланди


Sana: 31-07-2017, 19:43       Ko'rishlar soni: 377

Пойтахтимизда шахмат бўйича 8-14 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида болалар шахмат фестивалининг иккинчи босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан ташкил этилган фестивалнинг мазкур босқичида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган шахматчилар жорий йил декабрь ойида ўтказиладиган ярим финал баҳсларида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади. Ярим финалда 1-2 ўринларни эгаллаган спортчилар эса 2018 йили мамлакатимиз чемпионатида иштирок этади.

Швейцарча тизимда етти турдан иборат мусобақанинг 8 ёшгача ўғил болалар ўртасидаги баҳсларида Жавоҳир Абдуллаев олтин медални қўлга киритди. Саидназар Неъматжонов кумуш, Исломбек Анориддинов бронза медаль билан тақдирланди. Ушбу ёшдаги қизлар баҳсида Мафтуна Одилбекова биринчи, Севинч Давлатова иккинчи, Мубина Рашидова учинчи ўринни эгаллади.

Ўн ёшгача ўғил болалар баҳсида Абубакир Жўраевга тенг келадиган рақиб топилмади. Миразиз Қўзиев иккинчи, Саййид Шамсиддин учинчи бўлди. Қизлар ўртасида Анора Сотимова, Шаҳина Олимова ва Комила Асомиддинова кучли учликдан жой олди. 

Ўн икки ёшгача ўғил болалар ўртасида Бобур Бобохўжаев биринчи, Муҳиддин Мадаминов иккинчи ва Умиджон Ҳусанов учинчи ўринни эгаллади. 

Ўн тўрт ёшгача ўғил-қизлар баҳсида Хидирдавлат Раимқулов, Малик Бобоқулов, Отабек Абдуқодиров, Зарнигор Абдулатипова, Юлдуз Исроилова ва Мубина Зокирова ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Manba:  olamsport.com




2018 yil
Faol tadbirkorlik, innovatsion g'oyalar va texnologiyalarni qo'llab-quvvatlash yili
Ishonch telefoni
+99870 717-17-76
Soat 9:00 dan 18:00 gacha
Elektron qabulxona
E-Xujjat
MOODLE
Elektron jurnal
Bimm.uz
Foydali manbalar