O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA VA SPORT UNIVERSITETI

Bosh menyu
Ma'naviyat va ma'rifat bo'limi
Axborot ta'lim portali


Elektron akademiya


Usport.uz
Utube.uz


Fikr.uz


Tanlov.uz


Pedagogik amaliyot
Elektron kutubxona
Sport kitoblari
ARMAT
Interaktiv xizmatlar
Fan-sport
ModeHEd
Ob-havo
Kalendar
«    Iyun 2018    »
DuSeChPaJuShYa
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
fansport marketing library erasmus galereya sportkitob exujjat moodle fakultet diplom talaba teacher
O'zDJTI » Yangiliklar » Ёш атлетларимиз Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб қайтди

Ёш атлетларимиз Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб қайтди


Sana: 31-07-2017, 13:40       Ko'rishlar soni: 523

Ёш оғир атлетикачиларимиз Катманду шаҳрида (Непал) ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, 11 олтин, 6 кумуш, 12 бронза медални қўлга киритди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилинишича, нуфузли мусобақанинг ўғил болалар ўртасидаги баҳсларида Сарвар Тоштемиров ва Александр Ли ўз вазн тоифасида тенгсиз эканини исботлаб, штангани даст, силтаб кўтариш ва иккикураш натижасига кўра учтадан олтин медалга сазовор бўлган. 

Ўз вазн тоифасида Саидмухтор Саидаҳроров учта кумуш медални қўлга киритган бўлса, Азим Ҳожиев учта, Мушаррафбек Раҳимов иккита ва Муҳаммадқодир Тоштемиров битта бронза медаль билан тақдирланди. 

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси 6 олтин, 3 кумуш ва 6 бронза медаль билан йигирмадан зиёд давлат терма жамоалари орасида биринчи ўринни эгаллади. 

Қизлар ўртасидаги баҳсларда Гулноза Аҳмадова вазни 75 килограммгача бўлган спортчилар ўртасида штангани даст, силтаб кўтариш ва иккикураш натижасига кўра барча рақибаларини ортда қолдириб, уч марта шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 

Кумушхон Файзуллаева иккита олтин ва битта бронза медални қўлга киритди. Турсуной Жабборова учта кумуш, Шаҳло Абдуллаева учта ва Шодмоной Очилова иккита бронза медалга сазовор бўлди. 

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси 5 олтин, 3 кумуш, 6 бронза медаль билан иккинчи ўринни эгаллади. 

Спортчиларимиз 29 июль куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Manba: UzA




2018 yil
Faol tadbirkorlik, innovatsion g'oyalar va texnologiyalarni qo'llab-quvvatlash yili
Ishonch telefoni
+99870 717-17-76
Soat 9:00 dan 18:00 gacha
Elektron qabulxona
E-Xujjat
MOODLE
Elektron jurnal
Bimm.uz
Foydali manbalar