O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA INSTITUTI

Bosh menyu
Ma'naviyat va ma'rifat bo'limi
Axborot ta'lim portali


Elektron akademiya


Usport.uz
Utube.uz


Fikr.uz


Tanlov.uz


Kamolot
Pedagogik amaliyot
Elektron kutubxona
KARMAT
Interaktiv xizmatlar
Fan-sport
ModeHEd
Ob-havo
Kalendar
«    Noyabr 2017    »
DuSeChPaJuShYa
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 
O'zDJTI » Yangiliklar » САЛОМАТЛИК ВА НАФОСАТ МАНБАИ

САЛОМАТЛИК ВА НАФОСАТ МАНБАИ


Sana: 29-06-2017, 17:43       Ko'rishlar soni: 174

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Халқаро хотин-қизлар куни ҳамда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилига бағишлаб спорт фестивали ўтказилди.

"Спорт – саломатлик ва нафислик манбаи" шиори остида бўлиб ўтган мазкур турнир Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари Ш.Нурматова ва бошқалар давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан аёллар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, улар саломатлиги тўғрисида мунтазам ғамхўрлик қилиш юзасидан саъй-ҳаракатлар қамрови тобора кенгаяётганини таъкидлади.

Мамлакатимизда спортнинг аёллар учун мос бўлган турларини ривожлантириш, спорт билан шуғулланишни хотин-қизларнинг кундалик турмуш тарзига айлантириш, аҳолининг барча қатламлари соғлиғини мустаҳкамлаш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хотин-қизлар қўмитаси томонидан мунтазам ўтказилувчи спорт фестивали ҳам айни эзгу мақсадларни кўзлаши билан тобора оммалашиб бормоқда.

Унда вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотларининг хотин-қизлар жамоалари иштирок этди. Қатнашчилар бадминтон, стол тенниси, сузиш, шахмат, гимнастрада бўйича ўз маҳоратини намойиш этди.

– Спорт аёлларнинг доимо тетик, бардам, хуш кайфиятда юришига хизмат қилади, – дейди Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги хотин-қизлар қўмитаси раиси Машҳура Исҳоқова. – Вазирлик тизимида аёлларнинг ишдан бўш вақтида сузиш, шахмат, стол тенниси билан мунтазам шуғулланиши, спорт-соғломлаштириш секцияларига қатнаши учун барча шароит яратилган. Бундай мусобақалар биз, аёлларга наинки жисмоний, балки руҳий-маънавий далда, кўтаринки кайфият беришда катта аҳамият касб этади.

Спорт фестивалида турли номинациялар бўйича ғолиб чиққан жамоалар муносиб тақдирланди.

 

Футбол факультети ХҚҚ раиси        М.У.Адашева




Ishonch telefoni
+99870 717-17-76
Soat 9:00 dan 18:00 gacha
Elektron qabulxona
E-Xujjat
MOODLE
Elektron jurnal
Bimm.uz
Foydali manbalar