O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA INSTITUTI

Bosh menyu
Ma'naviyat va ma'rifat bo'limi
Axborot ta'lim portali


Elektron akademiya


Usport.uz
Utube.uz


Fikr.uz


Tanlov.uz


Pedagogik amaliyot
Elektron kutubxona
KARMAT
Interaktiv xizmatlar
Fan-sport
ModeHEd
Ob-havo
Kalendar
«    Yanvar 2018    »
DuSeChPaJuShYa
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
O'zDJTI » Yangiliklar » СИЗГА ТАЪЗИМ АЗИЗ ОНАЖОНЛАР, ОПА-СИНГИЛЛАР!

СИЗГА ТАЪЗИМ АЗИЗ ОНАЖОНЛАР, ОПА-СИНГИЛЛАР!


Sana: 5-03-2016, 22:42       Ko'rishlar soni: 1154

   

     Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида “8 март – Хотин-қизлар байрами куни”га бағишлаб “Сизга таъзим онажонлар, опа-сингиллар” мавзусида маънавий-маданий тадбир ўтказилди.

    Юртбошимиз Ислом Каримов 2016 йил 5 март куни Ўзбекистон Хотин-қизларига йўллаган табригида, “Она табиат чирой очиб, атроф-муҳит яшил либосга бурканиб, баҳор нашидаси тобора кучайиб бораётган айни шу фусункор айёмда сиз, азизларимни, сизларнинг тимсолингизда бутун Ўзбекистон хотин-қизларини 8 март байрами билан чин қалбимдан табриклашни ўзим учун катта бахт деб ҳисоблайман. Мана шу байрам кунларида биз – юртимизнинг кексаю ёш барча-барча эркак зоти, мард ўғлонлари ҳақиқатан ҳам Яратганнинг мўъжизаси бўлмиш аёл сиймоси олдида, авваламбор, меҳрибон оналаримиз олдида бош эгиб, таъзим бажо келтирамиз” – дея таъкидлайди.

Дарҳақиқат аёл зоти сиймосида борлиқ, жамият, инсонни дунёга келишидан тортиб, унинг уним-улуғланишигача бари азиз оналар, опа-сингилларга дахлдордир.

    Шу маънода 8 март – Хотин-қизлар байрами куни юртимизнинг барча гўшаларида кенг нишонланмоқда.

Ўзбекистон жисмоний тарбия институтида байрам ўтказилаётган залга таклиф қилинаган аёлларни институт ректори боршчилигида проректорлар, факультет деканлари, бўлим бошлиқлари ҳамда “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти фаоллари гуллар билан қарши олишди. 

    Тадбир сценарийси бўйича институт ректори Шоакрам Исроилов сўзга чиқиб, институт хотин-қизларини 8 март – Хотин-қизлар байрами куни билан табриклаб, самимий илиқ қўтловларини билдирди.

    Байрам муносабати билан институтнинг бир гуруҳ аёл профессор-ўқитувчи, ишчи-ходимлари Ўзбекистон Хотин-қизлари Тошкент шаҳар ва Мирзо Улуғбек тумани бўлими, Республика Маънавият  тарғибот марказининг Мирзо Улуғбек тумани бўлими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази ҳамда институт ректорининг фахрий ёрлиқлари шунингдек, қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

   Тадбир давомида таклиф қилинган эл севган таниқли санъаткорлар: Бахром Назаров, Дилшод Рахмонов, Нодирбек Холматов ва сўз устаси Валижон Шамшиев ва бошқа санъаткорлар ҳамда институт иқтидорли талаба-ёшларининг ҳазиломус табриклари маънеавий-маданий тадбирга иштирокчиларга кўтаринки руҳ бағишлади.

 

Азизбек АМОНОВ,

Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи




Ishonch telefoni
+99870 717-17-76
Soat 9:00 dan 18:00 gacha
Elektron qabulxona
E-Xujjat
MOODLE
Elektron jurnal
Bimm.uz
Foydali manbalar