Главная Elektron kutubxona Galereya
Maxsus imkoniyatlar


O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA VA SPORT UNIVERSITETI

Bosh menyu
Mobil ko'rinish
Ma'naviyat va ma'rifat bo'limi
Axborot ta'lim portali


Elektron akademiya


Usport.uz
Utube.uz


Fikr.uz


Tanlov.uz


Pedagogik amaliyot
Elektron kutubxona
Sport kitoblari
ARMAT
Interaktiv xizmatlar
Fan-sport
ModeHEd
Ob-havo
Kalendar
«    Sentabr 2018    »
DuSeChPaJuShYa
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
fansport marketing library erasmus galereya sportkitob exujjat moodle fakultet diplom talaba teacher
O'zDJTSU » Yangiliklar » C.В.Ничипуренко хотирасига бағишланган енгил атлетика бўйича очиқ турнир

C.В.Ничипуренко хотирасига бағишланган енгил атлетика бўйича очиқ турнир


Sana: 26-01-2016, 10:50       Ko'rishlar soni: 854       Chop etish

    Республика Олимпия заҳиралари коллежининг Енгил атлетика манежида 14-январ “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти фахрий талабаси С.В.Ничипуренко хотирасига бағишланган енгил атлетика бўйича ЎзДЖТИ қишки очиқ турнир мусобақаси ўтказилди. Ушбу мусобақага С.В.Ничипуренконинг онаси Ничипуренко Галина Ивановна ҳамда яқин қариндошлари ва хизматдошлари иштирок этишди.

Мусобақада ЎзДЖТИнинг “СКИФ”, РОЗК, ИБЎОЗСМ, РОСММ, БЎСМ жамоалари қатнашишди.

   Мусобақа дастурига биноан енгил атлетиканинг 8 та эркаклар тури ва  8 та аёллар тури бўйича қизғин баҳслар бўлиб ўтди. Мусобақада жами бўлиб 356 нафар (ЎзДЖТИ 146 нафари) спортчилар иштирок этди.

   Мусобақанинг очилиш маросимида ЎзДЖТИ ректори, Ш.Х.Исроилов, РОЗК директори Ж.А.Акромов, С.В.Ничипуренконинг онаси Г.И.Ничипуренколар сўзга 14-январ “Ватан ҳимоячилари куни” билан барчани табриклаб мусобақа қатнашчиларига омад тилади. Бундай мусобақаларни ташкил қилишда ва ўтказишда Ўзбекистон Енгил атлетика Федерациясига, енгил атлетика бўйича РОСММ, РОЗК ва ЎзДЖТИ “Енгил атлетика, оғир атлетика ва велоспорт назарияси ва услубияти” кафедрасига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.

Мусобақада 16 та тур бўйича аёллар ва эркаклар қатнашиб унда ЎзДЖТИ талабалари 6 та 1 ўрин, 7 та 2 ўрин ва 8 та 3 ўринни қўлга киритишди.

    Дастлаб эркаклар ўртасида 60 м.га ғовлар оша югуриш бўлиб ўтди. Унда Сафаров А. 8,61 сек. натижа кўрсатиб 1 ўринни ва Э.Холмирзаев 9,01 сек натижа билан 2 ўринни эгаллади.

    Қизлар ўртасида Олимпияда ўйинлари (Лондон 2012) иштирокчиси Н.Асанова 8,67 сек натижа кўрсатиб 1 ўринни, Е.Щусь 9,70 сек 2 ўринни,     В.Амангулова 10,15 сек.натижа билан 3 ўринни қўлга киритди.

    Мусобақанинг қолган турларида натижалар қуйидагича бўлди.

   

60 м.га югуриш бўйича эркаклар ўртасида

1-ўрин – Аббос Тошматов 7,04 сек натижа кўрсатди

2-ўрин – Олег Ермаков 7,11 сек

3-ўрин – Суннат Исмоилов 7,15 сек,

 

60 м. югуриш бўйича аёллар ўртасида

1-ўрин – Диана Аглиулина 7,64 сек

2-ўрин – Анна Шиманис 8,05 сек

3-ўрин – Севара Кучмурадова 8,12 сек

 

200 м. югуриш бўйича эркаклар ўртасида

1-ўрин – Суюн Янгибоев 23,94 сек,

200 м. югуриш бўйича аёллар ўртасида

1-ўрин – Сабина Шириева 26.85 сек,

 

800 м. югуриш бўйича эркаклар ўртасида

1-ўрин – Э.Давлатов 1:59,25

800 м. югуриш бўйича аёллар ўртасида

1-ўрин – Л.Манасипова 2:23,4

 

3000 м. югуриш бўйича эркаклар ўртасида

1-ўрин – Бехруз Асадов 9:18,01

 

3000 м. югуриш бўйича аёллар ўртасида

1-ўрин – Тамила Эгамбердиева 11:29,0

 

Узунликка сакраш бўйича эркаклар ўртасида

1-ўрин – Никита Логинов 7,13 м.

 

Узунликка сакраш бўйича аёллар ўртасида

1-ўрин – Камилла Якеубова 5,22 м

 

Баландликка сакраш бўйича эркаклар ўртасида

1-ўрин – Д.Мелситов 195 см

 

Баландликка сакраш бўйича аёллар ўртасида

1-ўрин – Шахноза Байжигитова 165 см

 

Ядро итқитиш бўйича эркаклар ўртасида

1-ўрин – Сергей Дементов 18,65 м

 

Ядро итқитиш бўйича бўйича аёллар ўртасида

1-ўрин – Фарида Ҳакимова 12,28 м

 

Ғолиб ва совриндорлар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

 

И.Р.Солиев, ЎзДЖТИ Енгил атлетика, оғир атлетика ва велоспорт назарияси ва услубияти кафедраси катта ўқитувчиси




2018 yil
Faol tadbirkorlik, innovatsion g'oyalar va texnologiyalarni qo'llab-quvvatlash yili
Ishonch telefoni
+99870 717-17-76
Soat 9:00 dan 18:00 gacha

Murojaatlar
79 ta murojaat kelib tushdi
76 ta murojaat hal qilindi
3 ta murojaat ko'rilish jarayonida
Elektron qabulxona
E-Xujjat
MOODLE
Elektron jurnal
Bimm.uz
Foydali manbalar
So'rov
Interaktiv xizmatlarga baho bering
Juda zo'r
Yaxshi
Yomon emas