Главная Elektron kutubxona Galereya
Maxsus imkoniyatlar


O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA VA SPORT UNIVERSITETI

Bosh menyu
Mobil ko'rinish
Ma'naviyat va ma'rifat bo'limi
Axborot ta'lim portali


Elektron akademiya


Usport.uz
Utube.uz


Fikr.uz


Tanlov.uz


Elektron kutubxona
Sport kitoblari
Fan-sport
ModeHEd
Ob-havo
Kalendar
«    Oktabr 2018    »
DuSeChPaJuShYa
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
O'zDJTSU » Yangiliklar » “Конституция ва қонунларни ўрганиш” мавзусидаги байрам тадбири

“Конституция ва қонунларни ўрганиш” мавзусидаги байрам тадбири


Sana: 4-12-2015, 22:35       Ko'rishlar soni: 1093       Chop etish

   

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 9 ноябрдаги Ф-4570-сонли “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганинг йигирма уч йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Республика Маънавият тарғибот маркази ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳамкорликда жорий йилнинг  2 декабр куни “Конституция ва қонунларни ўрганиш” мавзусидаги маънавий-маърифий, байрам тадбири бўлиб ўтди.

    Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, ёшларга оид ҳуқуқ ва эркинликлар, давлат ва жамият олдидаги бурч ва вазифалар ҳусусида кенг тушунчалар берилди. Бош қомусимиз ва қонунларимизда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқлар, эркинлик ва мажбуриятларнинг тарғиботи самарадорлигини янада ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Тарихан қисқа давр мобайнида Ўзбекистонда инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг кафолатланган тизими шаклланди. Бу, шубҳасиз асосий қомусимиз-Ўзбекистон Конституцияси туфайлидир.

   Президентимиз раҳнамолигида ишлаб чиқилган ва қабул қилинган Конституция халқимизнинг мустақиллик ва миллий давлатчилик истиқболини белгилаб берди. Конституция жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маънавий, сиёсий-ҳуқуқий жиҳатларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

   Тадбирда Республика Маънавият тарғибот маркази Ҳуқуқий тарғибот бўлим мудири Гулчеҳра Маткаримова, Марказ бош мутахассиси Барно Ўнгбоевна, Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев, Ўзбекистон хизмат кўрсатган артист Саида Раметова, Шоир Рустам Мусурмонқул, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси котиби Ахтамқул Карим ҳамда Марказ матбуот котиби Дилшода Ахмедовалар иштирок этди.

  Инсон ҳаётга келибдики, ўзини англай бошлабдики фақат бир нарсага интилади. Эркинлик аслида жуда кўплаб билим соҳалари, биринчи навбатда ҳуқуқшунослик ва деярли барча ижтимоий-гуманитар фанлар томонидан ишлатиладиган фалсафий тушунча ҳисобланади. Бошқа маънода эркинлик тушунчаси инсоннинг ўз ҳоҳиш-истаги, майллари, эҳтиёжи бўйича фаолият юритишга ундайдиган ҳолатлардир.

  Тадбир давомида институт талабалари ўзларининг бадиий чиқишлари билан иштирок этишди. Тадбирдан иштирокчилар кўтаринки кайфият ва катта таассуротлар билан чиқдилар.

 

 "Информатика ва ахборот технологиялари" кафедраси катта ўқитувчиси М.Адашева




2018 yil
Faol tadbirkorlik, innovatsion g'oyalar va texnologiyalarni qo'llab-quvvatlash yili
Ishonch telefoni
+99870 717-17-76
Soat 9:00 dan 18:00 gacha

Murojaatlar
79 ta murojaat kelib tushdi
76 ta murojaat hal qilindi
3 ta murojaat ko'rilish jarayonida
Elektron qabulxona
E-Xujjat
MOODLE
Bimm.uz
Foydali manbalar
So'rov
Interaktiv xizmatlarga baho bering
Juda zo'r
Yaxshi
Yomon emas