Главная Elektron kutubxona Galereya
Maxsus imkoniyatlar


O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA VA SPORT UNIVERSITETI

Bosh menyu
Mobil ko'rinish
Ma'naviyat va ma'rifat bo'limi
Axborot ta'lim portali


Elektron akademiya


Usport.uz
Utube.uz


Fikr.uz


Tanlov.uz


Elektron kutubxona
Sport kitoblari
Fan-sport
ModeHEd
Ob-havo
Kalendar
«    Oktabr 2018    »
DuSeChPaJuShYa
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
O'zDJTSU » Ma'lumotlar » Universitet

Universitet


Sana: 6-08-2018, 15:54       Ko'rishlar soni: 1005       Chop etish

O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA VA SPORT UNIVERSITETIGA O'QISHGA MARHAMAT!

 

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети       

    Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти 1955 йилда ташкил этилган бўлиб 2018 йил 5 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5368–сонли фармони билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига  айлантирилган.

    Талабалар бакалавриатнинг беш йўналиши: спорт фаолияти, Касб таълими, Спорт Психологияси, Жисмоний тарбия ва спорт менежменти, Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт  таълим йўналишларида тахсил олмоқда.

    Магистратуранинг икки йўналиши: Спорт фаолияти, Жисмоний тарбия ва спорт менежменти мутахассислигида билим олиш имконияти мавжуд.    

   Университетда: Хозирда 5факультет фаолият юритмоқда: Яккакураш, кўпкураш, спорт ўйинлари, спортни бошқариш ва касбий фанлар, ҳамда гуманитар, аниқ ва тиббий-биологик фанлар  ваСиртқи бўлим мавжуд бўлиб, таълим  ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.

    Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси” ихтисослиги бўйича “Олий ўқув юртидан кейинги таълим институти” (таянч докторантура ва докторантура) ташкил этилган.

    Бугунги кунда Бакалавриат йуналишида – 3335 нафар, Магистрантура йуналишида – 50 нафар; Сиртқи бўлимда – 998 нафар талаба тахсил олмоқда.

    Университетда 5 ўқув биноси, 2 та талабалар турар жойи, 2 та ошхона ва Ахборот ресурс маркази, манеж, бокс, таэквондо, ёзги ва қишки сузиш ҳавзалари, гимнастика ва спорт гимнастикаси, оғир атлетика заллари, теннис, найза улоқтириш майдонлари, футбол ўйингоҳи фаолият кўрсатмоқда.

    Университет Корея Республикасининг “Данкук” университети, Япониянинг Спорт ва фан университети, Германиянинг “Немис маслаҳат ва коучинг институти” Хитой жисмоний тарбия ва спорт университети, Арманистон давлат жисмоний маданият институти, Молдава давлат жисмоний маданият ва спорт университети Россиянинг Урал давлат жисмоний маданият университети,Россиянинг Шимоли-шарқий федерал университети, Паволжия давлат жисмоний маданият, спорт ва туризм академияси, Россиянинг Сумск давлат университети Беларус давлат жисмоний тарбия университети, Россиянинг Сибир давлат жисмоний маданият ва спорт университети .Россия давлат жисмоний маданият, спорт, ёшлар ва туризм университети, Росияниниг Узоқ Шарқ давлат жисмоний маданият академияси, П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-Петербург давлат жисмоний маданият, спорт ва саломатлик университети, Қозоғистоннинг Костанай давлат педагогика университети Қозоғистоннинг Хожа Аҳмад Яссавий номидаги университетлари  билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйилган.

    Бизнинг Битирувчиларимиз  бугунги кунда Ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар,умумтаълим мактабларда;Спорт федерацияларда; Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида ;Болалар спортини ривожлантириш жамғармасида, Ҳуқуқ-тартибот органларида, Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида фаолият юритмоқда.

    Университет Талабалари орасида спорт усталари, халқаро тоифадаги спорт усталари, хизмат кўрсатган спорт усталари унвонларига сазовор бўлган чемпионлар,  мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари сифатида Олимпиада, жаҳон ва Осиё мусобақаларида муносиб қатнашмоқдалар.




2018 yil
Faol tadbirkorlik, innovatsion g'oyalar va texnologiyalarni qo'llab-quvvatlash yili
Ishonch telefoni
+99870 717-17-76
Soat 9:00 dan 18:00 gacha

Murojaatlar
79 ta murojaat kelib tushdi
76 ta murojaat hal qilindi
3 ta murojaat ko'rilish jarayonida
Elektron qabulxona
E-Xujjat
MOODLE
Bimm.uz
Foydali manbalar
So'rov
Interaktiv xizmatlarga baho bering
Juda zo'r
Yaxshi
Yomon emas