O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA INSTITUTI

Bosh menyu
Ma'naviyat va ma'rifat bo'limi
Axborot ta'lim portali


Elektron akademiya


Usport.uz
Utube.uz


Fikr.uz


Tanlov.uz


Pedagogik amaliyot
Elektron kutubxona
KARMAT
Interaktiv xizmatlar
Fan-sport
ModeHEd
Ob-havo
Kalendar
«    Fevral 2018    »
DuSeChPaJuShYa
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728 
O'zDJTI » Ma'lumotlar » ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ БЎЛИМИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ БЎЛИМИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


Sana: 4-02-2018, 17:02       Ko'rishlar soni: 110

БЎЛИМНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

  • таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари билан таъминланганлигини таҳлил этиш ва уларни экспертиза қилиш;
  • институтда таълим жараёни сифатини, унинг ўқув адабиётлари ва ўқув-услубий материаллар билан таъминланганлик даражасини ўрганиш;
  • институт талабалари билимларининг ДТСга мувофиқлигини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш;
  • таълим сифатини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш;
  • кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини юритиш;
  • институтни ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш, натижалари бўйича таълим сифатига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш, маълумотларни институт ректорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этиш;
  • аттестация, таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда институтда аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни ўз вақтида бартараф этилиши устидан назорат ўрнатиш;
  • таълим сифатини белгиловчи кўрсаткичларнинг ҳолатини мониторинг қилиш ва аниқланган муаммолар ва камчиликлар юзасидан тегишли таркибий тузилмаларга таклифлар бериш;
  • таълим сифатини ошириш мақсадида профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жараёнида замонавий усуллар ва услублардан фойдаланиш самарадорлигини  таҳлил қилиш;
  • Институтнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолатини, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларидаги сифат даражасини аниқлаш мақсадида ички мониторингни ўтказиш;
  • институт профессор-ўқитувчилари таянч маълумотларининг тегишли дарс берадиган фан(лар)ига мослигини таҳлил қилиш ёки уларнинг тегишли қайта тайёрлашдан ўтганлигини ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга эканлигини ўрганиш;
  • институтнинг ўқув жараёни, илмий-тадқиқот ва илмий-услубий ишлар режаларининг бажарилишини мониторинг қилиш;
  • таълим жараёни моддий-техник базаси ҳолатини таҳлил қилиш, уни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш;
  • институтда талабалар амалиётининг таълим йўналишлари ва мутахассисликларни инобатга олинган ҳолда ташкил этилганлигини ва унинг самарасини назорат қилиш;
  • талабалар билимини баҳолаш жараёнини таҳлил қилиш асосида рейтинг балларининг холислигини, шаффофлигини ва сифат даражасини  баҳолаш;
  • институт рейтингини халқаро даражага кўтаришга қаратилган чора-тадбирларни институт раҳбарияти билан биргаликда ишлаб чиқиш ва уни ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш;
  • ўқув жараёни билан ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцион ҳамкорлик, инновацион ғоялар, ишланма ва технологияларнинг амалий татбиғи масалалари мониторингини юритиш;
  • таълим сифати ҳолатини ўрганиш натижаларига асосланиб тегишли таклифларни институт раҳбариятига тақдим этиш.



Ishonch telefoni
+99870 717-17-76
Soat 9:00 dan 18:00 gacha
Elektron qabulxona
E-Xujjat
MOODLE
Elektron jurnal
Bimm.uz
Foydali manbalar