O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA VA SPORT UNIVERSITETI

Bosh menyu
Ma'naviyat va ma'rifat bo'limi
Axborot ta'lim portali


Elektron akademiya


Usport.uz
Utube.uz


Fikr.uz


Tanlov.uz


Pedagogik amaliyot
Elektron kutubxona
Sport kitoblari
ARMAT
Interaktiv xizmatlar
Fan-sport
ModeHEd
Ob-havo
Kalendar
«    Iyul 2018    »
DuSeChPaJuShYa
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
fansport marketing library erasmus galereya sportkitob exujjat moodle fakultet diplom talaba teacher
O'zDJTI » Ma'lumotlar » Юксак маънавиятли ёшларни тарбиялаш йўлида

Юксак маънавиятли ёшларни тарбиялаш йўлида


Sana: 1-03-2016, 09:01       Ko'rishlar soni: 2965

Юксак маънавиятли ёшларни тарбиялаш йўлида

 

Маънавият – инсонни руҳан покланиш,

қалбан улағайишга чоралайдиган, одамнинг

ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-

эътиқодини бутун қиладиган, виждонини 

уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча

қарашларининг меъзонидир. 

Ислом КАРИМОВ.

(“Юксак маънавият – енгилмас куч” асаридан)

Мустақилликка эришганимиздан сўнг юртимизда инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият деб эълон қилинди. Ўзбекистонда янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш қанчалик долзарб ва муҳим вазифага айланган бўлса, маънавият ҳақидаги қарашларни ҳам бутунлай ўзгартириш, бу борада замон талаб қилаётган азалий мезонларни, ушбу ноёб ҳодисанинг асл маъно-мазмуни, ижтимоий аҳамиятини тиклаш ҳам қатъий заруриятга айланди. Бундай кенг қамровли масалалар Президент Ислом Каримовнинг асарларида назарий ва амалий жиҳатдан ҳар томонлама чуқур асослаб берилди. Шу боис истиқлол йиллари биз учун ҳаётнинг барча соҳаларидаги янгиланиш ва ўзгаришлар билан бирга, том маънода маънавий тикланиш ва юксалиш даври бўлди.

Аҳолисининг қарийб 70 фоизидан ортиғини ёшлар ташкил қилган мамлакатимизда ёшларнинг таълим-тарбия олишига берилган эътибор ҳамда уларнинг ўз иқтидорини рўёбга чиқариш учун яратилган қулай шароит, имкониятлар туфайли бугун ёшлар ўзбек халқини дунёга янада танитиш, байроғини эса юксакларга кўтаришда ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Барчага бирдай аёнки, ёшларга мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини етказишда, уларнининг маънавий баркамол, ақлан ва жисмонан етук ҳамда комил инсон бўлиб етишишларида таълим муассасаларининг ўрни алоҳида аҳамият касб этмоқда. Бу тизимда ёшларни маънавий дунёсини юксалтиришда ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу маънода Тошкент давлат иқтисодиёт университетида барча соҳалар каби университет талаба-ёшларининг маънавий дунёсини юксалтириш, улар иштирокида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, маданий тадбирларни юқори савияда ташкил этиш, ўтказишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Ташкил этилаётган тадбирларда университет маъмурияти ва профессор-ўқитувчиларнинг фаоллигини ошириб бориш кенг йўлга қўйилган.

Маънавий-маърифий соҳага доир Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари, Вазирлик ҳайъати Қарорлари, буйруқлари ва модемномаларида берилган вазифаларнинг факультетлар, кафедралар ва тегишли бўлимларда тўлақонли бажарилиши яхши ташкил этиб келинмоқда. 

Бажарилган ишлар оинаси.

2012/2013 – ўқув йилига мўлжалланган “Маънавий-маърифий йўналишда амалга ошириладиган тадбирлар” режасига мувофиқ ўтган 6 ой мобайнида университетда бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан:

Университет “Маънавий-маърифий йўналишда амалга ошириладиган тадбирлар” режасига мувофиқ барча факультет (бўлим), кафедралар ўз режаларини ишлаб чиқиб, тасдиқланган ва режага мувофиқ ишлар тизимли йўлга қўйилди.

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда: ўқув жараёнини тарбиявий ишлар билан уйғун ҳолда ташкил этиш; “Маънавият куни” тадбирларини самарали ва қизиқарли ташкил этиш; тадбирлар таъсирчанлигини оширувчи воситаларнинг (слайдлар, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, видео тасмалар, стендлар) маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларда қўлланилиши; талаба-ёшлар онгини ўз юрти ва Ватанига меҳр-муҳаббат, миллий қадриятларни эъзозлаш, турли ёт ва зарарли ғоялар таъсирига тушиб қолиш ҳолларидан асрашга қаратиш; университет ички тартиб интизоми ва одоб-ахлоқ қоидаларининг жорий этилиш ва бу борада мунтазам тушунтириш ишларини олиб бориш; талаба-ёшларда намунали хулқ-атвор, муомала, кийиниш маданияти каби фазилатларни юксалтириш ишларига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Миллий байрамлар, муҳим саналар, тарихий сиймоларнинг таваллуд кунлари ва йил, ой, кун хусусиятидан келиб чиққан ҳолда тадбирларни самарали ташкил этиш борасида ҳам режага мувофиқ самарали тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Университетда соғлом муҳитни шакллантириш мақсадида университетданинг барча факультет (бўлим)ларида “Адолат” қутилари ташкил этилиб, ушбу “Адолат” қутиларидаги маълумотлар таҳлилий ўрганилган ҳолда аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Университет маъмурияти ва жамоат ташкилоти вакиллари иштирокида холис учрашув, давра суҳбатлари уюштирилмоқда.

Шунингдек, университет ходимлари, профессор-ўқитувчилари ва талабаларга 2012/2013 – ўқув йилининг бошидан “Олий таълим муассасаси одоб-ахлоқ қоидалар”нинг мазмун-моҳияти мунтазам тушунтириб келинмоқда. Унга мувофиқ соғлом ижтимоий муҳит таъминланиши борасида кенг тушунтириш ишлари йўлга қўйилди. Жамоада одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиш тизимини юқори савияда шакллантиришга эришиш орқали профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшларнинг университет ички тартиб-қоидаларига мукаммал амал қилишлари таъминланмоқда. Шу билан бирга университет ҳудудида телефондан фойдаланиш, алкоголь ва тамаки маҳсулотларни истеъмол қилишни қатъий тақиқлашга оид буйруқларнинг жорий этилиши ва уни назорат қилиш жараёнида талаба-ёшларнинг маънавий-маданий қиёфасини янада яхшилашга эришилмоқда.

Университет ички тартиб-қоидаларига амал қилмаган профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшларга нисбатан интизомий чора кўриб келинмоқда.

Университетда 9та ижтимоий-гуманитар кафедра мавжуд бўлиб, улардаги 48 та фанларнинг барчаси дарслик ва ўқув қўлланмалари билан тўлиқ таъминланган. Талабалар дарс машғулотларни дарсдан ташқари мустақил ўзлаштиришлари учун университет ахборот ресурс-марказида ўқув фанга оид адабиёт ва электрон манбалардан эркин фойдаланишлари учун етарли шароитлар яратилди.

Аёнки, университетда “Устоз ва мураббийлар” Кенгаши фаолияти самарали ташкил этилгандир. Олий таълим муассасалари ичида инновация сифатида жорий этилган таълим-тарбия маслаҳатчи (тьютор)лик мактаби талаба-ёшлар айниқса, мактаб, лицей ва касб-ҳунар коллежларини тамомлаб, биринчи босқичга қабул қилинган талабаларни университет шароитига мослаштириш ва уларнинг таълим-тарбиясини тўғри йўналтиришда ижобий аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, Олий таълим муссасалари ичида янабир университет ютуғи сирасига “Мураббийлик соатлари” сифатли ўқитилишини ташкил этиш бўйича “Мураббийлик соатлари” мавзуларини ўқув дастури бакалавриатнинг барча курслари ва магистратура талабалари учун ишлаб чиқилиши талаба-ёшларнинг таълим-тарбияси ва билим савиясини янада оширишда самарали хизмат қилмоқда десак, асло муболаға бўлмайди. Яна бир инновацион натижа сифатида ўқув йилининг бошидан академик гуруҳ мураббий ва таълим-тарбия маслаҳатчилари “Мураббийлик соат”ларини юқори савияда ўтишларини таъминлаш мақсадида Маънавият ва маърифат бўлими қошида жамоатчилик асосида шакллантирилган “Ахборот-таҳлил” гуруҳи томонидан тайёрлаб берилаётган ҳафталик “Ахборотнома” қўлланмасидан фойдаланиш тизими йўлга қўйилди. Ушбу “Ахборотнома” қўлланмасида “Мураббийлик соати”ни режа бўйича мавзуси, ҳафта ичидаги – Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг фармон, қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқлари, университет ички қарорлари, мамлакатимизда ва хориждаги янгиликлар, иқтисодиётга оид терминлар, ҳикматлар, мақоллар, эслатма, ҳафтанинг муҳим саналари ҳамда мустақил тайёрланиб келиш учун уйга вазифалар ва бошқа шу каби муҳим йўналтирилган фикрлар ёритилган.

Ҳар бир мураббий ва таълим-тарбия маслаҳатчиси талабалар турар жойида яшовчи, ижарада турувчи ва ўз уйида ёлғиз яшовчи талабалар билан индивидуал ишлаб, уларни комиллик руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор бермоқда. Талабаларнинг маънавий-маърифий тарбияси билан боғлиқ ўзгаришлар мунтазам расмийлаштирилган шахсий варақаларда акс эттириб борилмоқди.

Университетда талаба-ёшларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг онгига замонавий билим ва кўникмаларни янада мукаммалроқ сингдириш, жисмонан ва маънан чиниқтириш, келажакда турмуш шароитига мослаштириш ҳамда инсон камолоти ва баркамоллиги учун муҳим бўлган барча фазилатларни шакллантириш мақсадида турли соҳалар бўйича тўгараклар ташкил этилган. Бу тўгараклар университет ва ҳамкор ташкилотлардан жалб қилинган соҳа олимлари, мутахассисларидан таркиб топгандир.

Бундан ташқари Тошкент шаҳридаги музейларга, театр ва киноларга, мустақиллик йилларида бунёд этилган фахрли иншоотларга ва зиёратгоҳларга факультет талабалари иштирокида университет режасига кўра белгиланган жадвал асосида ташрифлар уюштирилмоқда. Шунингдек, университет музейлар билан таништирув ишлари ўқув йили бошиданоқ амалга ошириб келинмоқда. Бу эса талаба-ёшларнинг дарсдан бўш вақтларини самарали ўтказишларига замин яратмоқда.

2012/2013-ўқув йилида университетда жами 460 ўринга мўлжалланган 2 та талабалар турар жойи мавжуд бўлиб, 2012 йил 30 августдан 5 сентябрь кунларида 2-сонли талабалар турар жойида 123 нафар, 3-сонли талабалар турар жойида эса 181 нафар талабалар жойлаштирилди.                                              Талабалар турар жойидаги маънавий-маърифий тадбирлар университетнинг 2012/2013 – ўқув йилига мўлжалланган университетнинг маънавий-маърифий йўналишда амалга ошириладиган тадбирлар режасининг 9-бандига мувофиқ ташкил этиб келинмоқда. Унга кўра ҳафтанинг душанба куни – ижтимоий-сиёсий, чоршанба куни – маънавий-маърифий, шанба куни эса спорт соҳасига оид тадбирлар факултетлар томонидан режа асосида мунтазам ўтказиб борилаётган ишлар талабалар турар жойларида яшовчи талабаларнинг маънавий қиёфасини, дунёқарашини юксалтиришга замин яратмоқда. Ушбу кунларда факултетларга қарашли кафедралар томонидан талабалар турар жойларига таниқли сиёсатчилар, фан ходимлари, таниқли санъаткорлар, сўз усталари, спорт усталари таклиф қилиниб, улар иштирокида давра суҳбатлари, концерт дастурлари ва спорт тадбирлари ташкил этилган.

Ҳозирги кунга қадар талабалар турар жойларида 20та таниқли шахслар иштирокидаги тадбир ўтказилди. Университет Маънавият ва маърифат бўлими, барча факультет деканат (бўлим)лар, Хотин-қизлар кенгаши, Касаба уюшма қўмитаси, “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг 21 йиллиги муносабати билан “Тақдиримсан, бахтимсан, озод ва обод Ватан” шиори остида 10дан ортиқ, “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури мазмун -моҳиятидан келиб чиқиб, “Менинг оилам”, “Мустаҳкам оила жамият пойдевори”, “Соғлом оила бешигида – соғлом авлод”, “Мен ва оила” каби мавзуларда 15га яқин, 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар” куни муносабати билан 8та, 21 октябрь – Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлик санаси муносабати билан 7та, 8 декабр санасига бағишлаб “Конституция – бахтимиз қомуси” каби мавзуларда 4та, 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб 7 та, “Обод турмуш” йили мазмун моҳиятидан келиб чиққан 8 дан ортиқ, Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд кунларига бағишлаб 6 та учрашув ва давра суҳбатлари каби тадбирларнинг уюштирилиши талабалар турар жойларидаги маънавий ҳаётни янада яхшиланишига замин бўлиб келмоқда.

Ҳар ойнинг 1- ва 3 - жумасида “Камолот” ЁИҲ фаоллари томонидан “Жума оқшоми” тадбирлари ўтказилиб борилмоқда. Шунингдек, талабалар турар жойларидаги маънавий-маданий ҳаётни янада кўркамлаштирувчи “Энг намунали – хона, қават, ТТЖ” каби бир қанча кўрик-танловлар ўтказилмоқда.  

Талабалар турар жойларини ҳар бирида ахборот-ресурс маркази филиали ташкил этилган бўлиб, улар ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий адабиётлар ва даврий нашрдаги газеталар билан таъминланган. Шунингдек, талабаларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари ҳамда кундалик янгиликлардан хабардор бўлишлари учун ҳар бир қават дам олиш хоналари телевизор ва бошқа жиҳозлар билан таъминланган.

Университетда ўтказилаётган тадбирлар юқори савияда ўтишида университет жамоат ташкилотлари фаолияти алоҳида ўринга эга. Университетда жамоат ташкилотлари: Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси, Хотин-қизлар қўмитаси ва “Камолот” ЁИҲ бошлағич ташкилоти билан икки томонлама шартнома асосида ҳамкорлик режалари ишлаб чиқилгандир. Университетда фаолият олиб бораётган жамоат ташкилотлари университет “Маънавий-маърифий ишлар ва Ижтимоий ҳимоя” Кенгашида университет маънавият ва маърифат бўлими билан ҳамкорликда тадбирларни юқори савияда ташкиллаштиришда муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Университетда амалга оширилаётган барча маънавий-маърифий ишлар республика ОАВлари ҳамда университетнинг “Иқтисодчи” газетаси, журнали ва электрон сайти орқали мунтазам ёритиб борилмоқда.

Келгусидаги устувор вазифлар ҳақида гапирганда.

Албатта, университетда Маънавий-маърифий соҳада қатор самарали тадбирлар амалга оширилмоқда. Амалга оширилган тадбирлар эса бугунги кунда ўз натижасини кўрсатмоқда десак, асло муболаға бўлмайди. Аммо, танганинг икки томони деганларидек, университетда маънавий-маърифий соҳада ҳали амалга оширилаётган ишларда мавжуд камчилик ва режага мувофиқ ҳамда режага қўшимча сифатида амалга оширишимиз даркор бўлган ўз номи билан устувор вазифаларга айланаётган ишларимиз ҳам талайгина. Буларни  қуйидагича таснифлаш мумкин бўлади.

Биринчидан, университет маънавий-маърифий соҳага бағишланган тадбирлар режасини бажарилганлик ҳолати: режага мувофиқ ўтказилган тадбирларни расмийлаштириш яъни, баённомалар, маълумотлар, ҳисоботлар, фото/видео лавҳалар ва бошқаларнинг мавжудлиги; режанинг бажарилиш ҳолатини ўрганувчи университет ишчи гуруҳ таркиби томонидан мониторинг ишларини олиб бориш; 2013 йилнинг февралидан таклиф сифатида киритилган маънавий-маърифий тадбирлар режасига мувофиқ тадбирларни ўтказилишини назорат қилиш учун ижро интизоми дафтарини олиб бориш кабиларни юқори савияда ташкиллаштириш лозим.

Иккинчидан, талабаларнинг бор иқтидори, қизиқиши ва интилишларини тўғри йўналтиришга қаратилган тадбирлар савиясини янада ошириш лозим. Бу борада турли кўрик-танловлар, “Дебат”, “Диспут” шу каби клублар, “Заковат” интелектуал ўйинлари, семинар тренинглар, қувноқлар ва зукколар ҳамда бошқа қатор тадбирларни ўтказиш ҳажмини кенгайтирган ҳолда кўпроқ талабаларни ушбу тадбирларга жалб қилиш даркор. Шунингдек, 2013 йил 14 февралидан университет ҳудудида фаолияти йўлга қўйилган “Келажак овози” ёшлар ташабуслар марказининг Wi ва FI интернет ахборот хонасига талабаларни янада кенгроқ жалб қилиш лозимдир. 

Учинчидан, жамоат соғлом муҳитни доимий таъминлашга қаратилган ташкилий ва амалий вазифалар механизмини кучайтириш. Шу маънодаги социологик сўровлар ўтказиб, натижасини таҳлилий ўрганиш ва аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш лозим бўлади.

Тўртинчидан, университетнинг ижтимоий гуманитар йўналишдаги  барча кафедраларининг маънавий-маърифий соҳадаги илмий-оммабоп тарғибот материллари билан университет профессор-ўқитувчи ва талабаларини таъминлашга бўлган масъуллигини ошириш ҳамда ОАВларида чиқишларини кучайтириш лозим.

Бешинчидан, университет “Ахборот-таҳлил” гуруҳи қошида профессор-ўқитувчи ва талабалардан ташкил топган тарғиботчи гуруҳларни шакллантириб, улар орқали мунтазам университет ва университетдан ташқари жойларда тарғибот ишларини мукаммал йўлга қўйиш даркор.

Олтинчидан, бугунги кунда барча мамлакатларга хавф солаётган, жиноятчиликка бошловчи таҳдидларни олдини олишга қаратилган турли   тадбирларни доимий ўтказиб бориш ва жиноятчиликка мойиллиги аниқланган талабаларни доимий назоратдан қочирмасдан улар билан индувидуал тушунтириш ишларини олиб бориш.

Еттинчидан, талабаларни дарсдан бўш вақтларини самарали ташкиллаштириш ишлари тизимини янада жонлантириш керак. Бунинг учун фан, спорт, касб-ҳунарга ва иқтидорини юксалтиришга қаратилган тўгарак ҳамда бошқа тизимли ишларни доимий юқори савияда ўтказилишини таъминламоғимиз даркор. Шу маънода “Соғ танда, соғлом ақл” шиори остида спортга оид тўгараклар ҳажми ва савиясини янада ошириш. 2013-2014 йилларда қайта қурилиши режалаштирилган университет спорт комплекси бўйича амалга оширилаётган ишлар суратини жадаллаштириш лозим бўлади.

Саккизинчидан, талабалар турар жойидаги барча ташкилий ва амалий ишларни қайта кўриб чиққан ҳолда мавжуд камчиликларни бартараф этиш лозим бўлади. Бунинг учун талабалар турар жойидаги моддий техник баъзасини янада яхшилаш, мавжуд деворий тарғибот воситаларини янгилаш, маънавият-маърифат хоналарини талаб даражасида бойитиш, барча расмийлаштириш дафтарларини қайта кўриб чиқиш, талабалар турар жойида жойлашган “Ҳунармандчилик” маркази фаолиятини янада жонлантириш, навбатчилик тизимини кучайтириш, талабанинг хонаси ва шахсий компьютерларини мунтазам ўрганиб бориш механизмини кучайтириш ҳамда шу каби қатор ишларни амалга ошириш даркор.

Тўққизинчидан, университетда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада оширишда университетда фаолият олиб бораётган жамоат ташкилотларидан ўз йўналишлари бўйича ҳамкорлик ишларини янада жонлантиришлари сўралади. Бу борада уларда ҳар бир талабанинг маънавий дунёси, унинг иқтидори ва қизиқишлари ҳамда ижтимоий муаммоларини ўрганиб бориш. Бунинг учун ўз фаолиятини, масъул ходимларини барча академик гуруҳ талабаларигача етказиш, талабаларни манзиллаштирилган ҳолда иқтидори, қобилиятини юксалтириш ва рағбатлантириш, шунингдек, муаммоли талабаларнинг ижтимоий-иқтисодий таъминланиш ҳолатлари юзасидан тегишли амалий ишларини кучайтиришлари сўралади. Айниқса, “Камолот” ЁИҲ БТ фаолиятини янада жонлантириш ҳар бир талаба билан индивидуал ишлаш тизимида камчиликлар нисбатан кўп учрамоқда.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, университетда бажарилган ва амалга ошириш лозим бўлган вазифалардан мақсад талаба-ёшларнинг маънавий соғлом бўлиб етишишларини таъминлаш ва унга эришишдан иборатдир. Токи, инсон маънан соғлом, етук бўлиб камол топар экан, уни жамиятнинг қайси соҳасида ёки қаерида фаолият кўрсатишидан қатъий назар, у ўз ҳаётини ибратли давом эттира олади. Талаба-ёшларда ибратли ҳаётни шаклантириш ва жамиятимиз келажаги учун баркамол, комил инсонларни етиштириш йўлида олиб бораётган самарали меҳнат фаолиятларида барча фаолларга ҳормай-толмасликлар дея тилак билдирамиз.

Тоҳир АКРАМОВ,

Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор,

 Азизбек АМОНОВ,

“Ахборот-таҳлил” гуруҳи раҳбари

 




2018 yil
Faol tadbirkorlik, innovatsion g'oyalar va texnologiyalarni qo'llab-quvvatlash yili
Ishonch telefoni
+99870 717-17-76
Soat 9:00 dan 18:00 gacha
Elektron qabulxona
E-Xujjat
MOODLE
Elektron jurnal
Bimm.uz
Foydali manbalar