O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA INSTITUTI

Bosh menyu
Ma'naviyat va ma'rifat bo'limi
Axborot ta'lim portali


Elektron akademiya


Usport.uz
Utube.uz


Fikr.uz


Tanlov.uz


Kamolot
Pedagogik amaliyot
Elektron kutubxona
KARMAT
Interaktiv xizmatlar
Fan-sport
ModeHEd
Ob-havo
Kalendar
«    Noyabr 2017    »
DuSeChPaJuShYa
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 
O'zDJTI » Ma'lumotlar » Anatomiya va fiziologiya kafedrasi

Anatomiya va fiziologiya kafedrasi


Sana: 24-09-2013, 08:28       Ko'rishlar soni: 4805

Анатомия ва физиология кафедраси

 

Сейдалиева Лейла Джомбекова

Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти, “Анатомия ва физиология” кафедра мудири,  биология фани номзоди, доцент

e-mail: anatomiya_seydaliyeva@uzdjti.uz

e-mail: anatomiya@uzdjti.uz

тел.: (99871) 244-17-06

 

Анатомия ва физиология кафедрасининг тарихи

 

“Анатомия” ва  “Физиология” кафедралари  1955-1956 йилларда ташкил этилган.”Анатомия” кафедранинг биринчи кафедра мудири  т.ф.д., проф. Р. Э. Худойбердиев томонидан рахбарлик қилган. Кафедрада проф. Ф.А. Амиров, М.Г Ғуломов, Н.В. Чебатарёв, М.Т.  Назарова ишлаганлар. 1960-1985 йиларда кафедра мудири бўлиб т.ф.н. доцент М.Г.Гулямов, 1985-2012 йиларда б.ф.н. доц. Д.Д. Сафарова кафедра мудири лавозимида ишлаган. Шу йилларда проф. Б.Г. Ганиев, доцентлар Б.А.  Ахмедов, В.А. Устинов ва катта ўқитувчилар В.А.Колтунова, Г.Н Машарипова, С.А.Хасанова, З.Т. Косимбеков, У.А. Мусаева ва А.А.Толаметовлар иш олиб борганлар.

    “Физиология” кафедраси мудири лавозимида  1956-1960 йилларда  проф. А.С.Шаталина, 1960-1971 йилларда доцент М.Л.Шапиров, 1972-1982 йилларда проф. А.И.Яроцкий, 1973-1985 йилларда доцент Д.Р.Рустамова , 1997-2007 йилларда  проф. А.Қ.Хамроқулов кафедра мудири бўлиб ишлаган. Бу даврда кафедра жамоасини доцентлар Ш.С.Собитов, Э.Р.Расулова, М.И.Ташмухамедова,  М.Д.Пулатова, Г.Г.Назмитдинова, катта ўқитувчилар Х.Т.Султанова, Л.Д.Сейдалиева,ўқитувчилар: Н.К.Светличная, Д.А.Далимова,  кабинет мудири Н.И.Мяхкова ташкил этдилар.

   2007 йилда Анатомия кафедраси  ва физиология  кафедрасига қўшилди, кафедра мудири қилиб б.ф.н. проф. Д.Д. Сафарова тайинланди ва 2012 йилга кадар  жамоа аъзоларига фаол  рахбарлик қилди. 2012  ўқув йилдан кафедра мудири б.ф.н.. доц. Л.Д.Сейдалиева.

Ҳозирги кунда  кафедрада профессор-ўқитувчилари таркиби юқори салохиятга эга бўлиб, унда Фан номзодлари, проф. Д.Д. Сафарова, доцентлар: М.Д. Пулатова, В.Б Расулова, Л.Д. Сейдалиева, Ю.А Султанова, Б.Ш.Нурбоев катта ўқитувчилар: У.А.Мусаева, Д.А.Сагатов, В.В.Серебряков,  ўқитувчилар: С.Н. Шарипова, М.А Сайдивалиева, К.К. Алиева  фаолият кўрсатиб келмоқдалар

Кафедранинг илмий-изланиш ишлари “Конституция ва спортчиларнинг иммуногенетик статуси” бўйича  ирсий ифодоланган кўрсаткичлар асосида спортчиларнинг у ёки бу спортга талабларига жавоб берадиган спорт қобилиятларни олдиндан ташхис қилиш ва спорт танловини объектив ва самарали ўтказиш бўйича илмий ишлар олиб бориляпти. Илмий ишлар натижалари нафақат СНГ давлатларида, балки чет элда ҳам чоп этилган.  Кафедра ходимлари  ҳар хил спорт билан шуғулланувчи спортчиларнинг морфо-функционал кўрсаткичлари  асосида жисмоний ишчанлик даражасини  аниқлаш бўйича ҳам  илмий-тадқиқот ишларини давом эттиряпти. Бундан мақсад дунё миқиёсида ўзбек спортчиларни тайёрлашнинг  илмий асослари билан таништириш, илмий текшириш ишларни бошқа мамлакатлар билан  ҳамкорликда ўтказиш ва кенгайтириш.

Анатомия ва физиология фанлари бўйича ўқув жараёнини самарадарлигини ошириш учун янги замонавий асбоб ускуналардан, услублардан ва инновацион технологиялардан фойдаланишга алоҳида эътибор бермокда.  Шу йиллар давомида “Анатомия ва физиология” кафедра жамоаси 500 –дан ортиқ илмий ишлар, 3-та дарслик, 20 та ўқув ва услубий қўлланмалари чоп этилган, 2 та фан номзодлик  ва 40 - та магистрлик диссертациялари тайёрланди ва ҳимояси тасдиқланди.

I. Ўқув ишлари.

 

Олий ўқув юртида асосий вазифа ўқув ишларидир, чунки айнан ўқув ишларининг тўғри йўлга қўйилиши мутахассисларнинг келгуси фаолиятига асос солади. Бизнинг кафедрамизда эса айнан ўқув ишлари ҳамма талабларга тўлиқ жавоб берадиган даражада йўлга қўйилган бўлиб, хужжатлар тўлиқ Давлат таълим стандартларига мувофиқ расмийлаштирилиб борилган. Кафедрада ўтилаётган барча фанлар бўйича маъруза, амалий ва лаборатор машғулотлар матнлари бўлиб, тўлиқ тузилган ва барча фойдаланиш учун тайёрлаб қўйилган. Маъруза, амалий ва лаборатор машғулотларнинг мавзулари ва мазмуни ОЎМТВ томонидан тасдиқланган намунавий ўқув дастурларга мос келади. Талабаларга ва магистрантларга маърузалар ўқиш ва амалий машғулотлар ўтказиш жараёнида кафедрада ишлаб чиқилган дарсликлар, ўқув ва услубий қўлланмалар нафақат ЎзДЖТИ талабалари, балки барча Республикамизнинг педагогик университетларининг биологик ва жисмоний тарбия факультетларида таълим оладиган талабалар ҳам фойдаланмоқда.

Ўқув жараенига ҳозирги замон педагогик технологиялари ва инновацион педагогик услублар кенг укув жараенида кулланилади. Талабаларнинг анатомия фани буйича мустакил равишда тайерланишида музейнинг ахамияти бебаходир. Ўқув хоналари электрлаштирилган планшетлар ва стендлар билан жихозланган булиб, нафакат талабаларнинг билимини назорат килиш, балки талабаларни фаол укитиш максадига хам мувофикдир.

Анатомия ва физиология кафедраси давомат ва ўзлаштириш бўйича етакчи кафедралардан биридир, кафедра фанлари буйича давомат ва ўзлаштириш 90%; -  96%. 

II. Услубий ишлар.

 

Кафедра томонидан мунтазам равишда услубий қўлланмалар фан борасидаги янгиликлар асосида янгиланиб ва тўлдирилиб туради. Давлат тилида талабаларга анатомия, физиология ва валеология фанларидан бир қанча ўқув адабиётлар тайёрланди:

1.   Сафарова Д.Д  - Одам анатомияси (том 2) Дарслик 20 б/т.  (Грант асосида яратилган), 2006 йил. – 300 бет.

2.   Сафарова Д.Д., Мусаева У.А. Практикум по анатомии. Учебное пособие Т.: Полиграфический отдел УзГИФК, 2006 г.  297 бет.

3.   Сафарова Д.Д., Мусаева У.А. “Практикум по валеологии” Тошкент, 2007, рус тилида

4.   Светличная Н.К. Спортивная физиология: Учебное пособие. – Т.: ИД «IJOD», 2007. 96 бет.

5.   Светличная Н.К., Гончарова О.В. Баскетбол: Программа и учебное пособие для ДЮСШ, СДЮШОР. – Т.: Лидер Пресс, 2007. 154 бет.

6.   Сафарова Д.Д., Исаев А.Х. “Валеологиядан практикум” Тошкент, 2008, ўзбек тилида – 6 б/т.

7.   Сафарова Д.Д., Таламетов А.А. “Биомеханика: Избранные лекции”.Т.: УзГИФК, 2008 й.

8.   Хамракулов А.К., Ташмухамедова М.И., Сейдалиева Л.Д.Самостоятельная работа по общей физиологии. Учебно-методическая разработка, Т.: УзГИФК, 2008. 2босма тобоқ.

9.   Пулатова М.Д.Спорт физиологиясидан лаборатория машгулотлари учун услубий қўлланма.УзДЖТИ нашриёт матбаа бўлими, Т.: УзДЖТИ,  2008 й. 1,5 б/т.

10. Светличная Н.К. Лекции по возрастной физиологии: Учебное пособие. – Т.: УзГИФК, 2008. 96 бет.

11. Светличная Н.К. с соавт. Организация и планирование процесса подготовки спортсменов Узбекистана к участию в XXIX Олимпийских играх в Пекине: Методические рекомендации. – Т.: УзГИФК, 2008. 40 бет.

12. Safarova D.D.Anatomiya fanidan praktikum (o’quv-uslubiy qo’llanma), O’zDJTI nashriyot-matbaabo’limi, 2010 у.

13. Safarova D.D., Isayev A.A. Valeologiya fanidan praktikum. Т.: «O’zDJTInashrda»: 2010 у.

14. Савостьянова Е.Б.,Сафарова Д.Д.Топография  анатомических образований и их проекция на поверхность тела человека, Москва – Ташкент2010, 10 п/л. нашрда.(лицензияси мавжуд)

15. Пулатова М.Д. Sport fiziologioyasi. Т.: «O’zDJTI nashrda»: 2010 у.

16. SultanovaYu.M. Umumiy fiziologiyadan praktikum . Т.: «O’zDJTI nashrda»: 2010 у. 10 b.t.

17. Сейдалиева Л.Д. Практикум по физиологии, ЎзДЖТИ нашриёт матбаа, Т., 2010 й., нашрда, 10 б.т.

18. Сафарова Д.Д., Мусаева У.А. Анатомия фанидан оралик ва якуний назорат саволлари машгулотлари  O’zDJTInashrda»: 6 босма тобоқ, 2011.

19. Сейдалиева Л.Д., Ташмухамедова М.И. Тексты лекций по физиологии.: «O’zDJTInashrda»: 10 босма тобоқ, 2012

20. Сафарова Д .Д. , Гулямов Н.Г. -  Валеология (ўқув-услубий кўлланма) - Тошкент - 2013

21. Сафарова Д.Д., Ядгаров Б.Ш.  - Морфо-функциональные критерии отбора в  спорте: учебно-методическое пособие для магистрантов.  Ташкент,2014

22. Пулатова М.Д."Спорт физиологияси" фанидан ўқув-услубий кулланма.Т.,2014.

23. Тошмухамедова М.И Одам физиологияси Ўқув-услубий коълланма Т.,2014

24. Д.Ж.Сафарова    “Спорт морфология “ Дарслик, Ўзб. Республикаси Олий   ва Ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 5А610501 Тошкент, 2015 чоэтилди Тошкент, 12.5 б/т200 бет.

25. Д.Ж.Сафарова,  Ядгаров Б.Ш.    Жисмоний тарбия  ва морфо-функсионал мезонлар  Ўқув-услубий кўлланма  Тошкент, 2015

2005 йил “Саломатлик йили” деб эълон қилингани сабабли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25 январдаги 30-сонли қарори асосида “Валеология” фани анатомия кафедраси қошида, Республикада биринчи бўлиб киритилди. Шу муносабат билан кафедра мудири Д.Д. Сафарова рахбарлигида шу фанга оид ўқув жараёни ташкил этилди ва Республиканинг барча ОТМлари учун ўзбек ва рус тилларда биринчи маротаба намунавий ўқув ва ишчи ўқув дастурлари тайёрланган. Шу йилнинг ўзида кафедра ходимлари Д.Д. Сафарова,М.Д. Пулатова малака ошириш факультетида барча ОТМлар, коллеж ва лицейларнинг профессор-ўқитувчилари учун ва Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар ” ташкилотининг Республика техник ва амалий спорт турлари маркази билан ҳамкорликда тингловчилар орасида “Валеология” фанидан маърузалар ўтказилди.

“Соғлом турмуш тарзи ва жисмоний маданият”ни шакллантириш курсининг намунавий дастури 2009, 2010 йилларда яратилган ва  Республиканинг барча ўқув жараёнларига тадбиқ этилган.

Президент хузурида “Истъедод” жамғармаси қошида Д.Д. Сафарова томонидан Ўзбекистон Республикаси ОТМлари ректор ва проректорларига малака ошириш бўйича “Соғлом турмуш тарзи ва жисмоний маданияти”  курсидан ва “Юксак маънавият енгилмас куч” мавзуларидан маърузалар ўқилди.

2009-2010, 2010-2012 ўқув йилларида М. Ломоносов номидаги МГУда “Психология” факультетида психогенетика фанидан проф.Д.Д. Сафарова  маърузаларни ўқишга таклиф этилди.

Жисмоний тарбия ва спорт, соғлом турмуш тарзини оммавий ахборт воситалари ёрдамида кенг тарғиб қилишда фаол иштирок этдилар. Валеология фанига оид ўзбек ва рус тилларда ўқув адабиёти тайёрланди:

Магистратура таълим йўналиши бўйича ҳам ўқув жараёнига янги курслар киритилди: «Адаптив жисмоний тарбия». Бу йўналиш учун жавобгар кафедранинг катта ўқитувчиси Н.К.Светличная.  Германиянинг  Лейпциг шаҳрида ногиронлар спорти бўйича мутахассислашган малакасини ошириб, сертификат олди. 2007 йилда эса Санкт_Петербург шаҳрида ҳам  олинган билимлар асосида Н.К.  Светличная, С. Юнусов билан ҳамкорликда  республикада «Инвалидный спорт» мавзуида биринчи ўқув қўлланма ишлаб чикди.

 

1. 2007 йилдаДалимова Д.А.кандидатлик диссертациясини ҳимоя қилди ва биология фанлари номзодига эга бўлди.

2.Д.Д.Сафарова  – 2010 йилда май ойида ВАК томонидан “Профессор” унвонига эга бўлдилар.

Д.Д.Сафарова томонидан - 20 магистр,

Н.К. Светличная -10 магистр,

доц. М.Д.Пулатова -7 магистр,

доц. М.И. Ташмухамедова -  2 магистрни

проф. А.К.Хамракулов- 2 магистрни тайёрладилар.

Д.Д. Сафарова рахбарлиги остида Б.Ж.  Ядгаров «Енгил атлетикачи югурувчиларни тайёрлаш жараёнини,  улар организмининг биологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда индивидуаллаштириш” мавзусида кандидатлик диссертация тайёрланиб, барча апробациялардан ўтиб, 2011 йилнинг июн  ойида диссертация  ҳимоя килинди.

Кафедра мудири Д.Д. Сафарова раҳбарлигида “Спортчининг конституцияси ва иммуногенетик статуси” муаммосига бағишланган илмий ишлар олиб борилмоқда. Кафедрада ҳар йили бир бочқичли антропометрик, дерматоглифик кўрсаткичлар, АВО қон гуруҳини аниқлаш, Т – ҳужайра ва В – ҳужайра занжирларини цитохимик кўрсаткичларини, иммуногенетик кўрсаткичларда у ёки бу HLA антиген тизимлари учрашиш частота даражасини аниқлаш бўйича илмий комплекс илмий текширув ишлар ўтказилди. Турли мутахассислик ва квалификациядаги спортчиларнинг конституция типлари, фенотип HLAни жисмоний сифатлар – куч, тезкорлик ва чидамлилик белгилари билан ассоциатив боғланишлар аниқланди. Текширувдан ўтган 16-21 ёшдаги спортчиларнинг умумий сони 100 дан ошиб кетди. Текширувдан ўтган спортчиларнинг катта қисми спорт халқаро миқёсидаги юқори малакали спортчилар. Улар футбол, енгил атлетика, гимнастика, кураш, бокс, эшкак эшиш бўйича терма команда аъзоларидир. Спортчилар организмининг ортиб борувчи жисмоний машқларини бажаришга адаптациясини амалга оширишда уларнинг HLA фенотип ва иммун тизимининг хусусиятларинир аниқлаш асосида амалга бажарилади. Иммуногенетик изланишлар лимфотитоксик услуб ёрдамида HLA фенотипини аниқлаш орқали амалга оширилади. Иммун тизимининг антиген таъсирига жавоб фаоллигини спортчиларда ич терлама касаллигига қарши вакцинация жараёнида хужайравий ва гуморал иммунитет кўрсаткичларининг динамикасини ўрганиш орқали адаптация жараёнини имкониятлари аниқланди. Вакцинация жараёнида иммун тизими фаолланиши кўрсаткичларининг HLA фенотипи хусусиятлари билан ассоциатив боғлиқлик даражаси тахлил қилинди. Ўтказилган илмий текширув ишлари ҳар бир спортчининг ишга лаёқати мезонлари аниқланган ва бахолаш, болалар ва ўсмирларга келажакда наф келтирадиган ва катта спорт учун стабил генетик маркерларга асосланиб иқтидорли болаларга у ёки бу спортнинг тури билан шуғулланиш учун объектив тавсияномаларни беришга имкон беради.

 

III.  Илмий ишлар

 

2007 – 2013 йиллар мобайнида  кафедра ходимлари томонидан илмий журналида қуйидаги мақолалар чоп этилди:

1.   Сафарова Д.Д., Гулямов Н.Г., Козель О. Эффект лазеротерапии на динамику показателей эндогенной интоксикации и фагоцитарной активности нейтрофилов в процессе восстановления организма спортсменов. //«Фан-спортга», 2007, №4, 32-35 б.

2. Сафарова Д.Д., Тастанов Н.А. Показатели физического развития и физической подготовленности высококвалифицированных дзюдоистов. //«Фан-спортга», Тошкент, 2008, №2. 44-47 б.

3. Светличная Н.К. Особенности адаптации организма спортсменов к условиям проведения Олимпийских игр 2008 года в Пекине. //«Фан – спортга», Тошкент, 2008, №1. 40-45 б.

4.Гариб Ф.Ю, Смагин А.А.,Гулямов Н.Г., Сафарова Д.Д., и др. Эффект имуноглобулина на эффективность вакцинопрофилактики брюшного тифа. //ЖурналИнфекция, иммунитет и фармакология,Государственный акционерный концерн «УЗФАРМОСАНОАТ» Ташкентский научно-исследовательский институт вакцин и сывороток, Ташкент, 2008, 13-17 б.

5.. Сафарова Д.Д., Мусаева У.А. Соғлом турмуш тарзм ва жисмоний маданият. IV World green festival on traditional wrestlng spots traditional sports аnd games at the glance in modern societу 22-24 October, 2009, Tashkent, Uzbekistan.

6.Сафарова Д.Д., Якупова У.Ж. Сравнительная оценка  физического развития спортсменов игровых видов спорта. // «Фан-спортга», Тошкент, 2009, №4, 38-42

7. Сафарова Д.Д., Адамбаев Д.Х.Оценка физической подготовленности высококвалифицированных дзюдоисток. Фан-спортга, №3, Тошкент, 2010.

8. Хасанов О.И. Сафарова Д.Д Использование комплексного морфо-функционального и валеологического подходов в оценке физической работоспособности и здоровья студентов.- Журнал «Теория и методика физического вихования и спорту», 2011, стр. 38 -42

9. Светличная Н.К.  Динамика показателей физической работоспособности футболистов под влиянием изменений вегетативной нервной системы Журнал «Наука в олимпийском спорте», Украина, Киев: НУФВСУ, №1-2, 2011, стр. 65 – 68.

10. Светличная Н.К. Формирование адаптационных возможностей организма подростков, проживающих в различных экологических  условиях Журнал «Теория и методика физического воспитания и спорта», Украина, Киев: НУФВСУ, №1, 2011.

11. Сафарова Д.Д.,  Гулямов Н.Г., Таджиева Н.Ж Генетическая детерминированность иммунологических показателей и их роль при спортивном отборе Научно-практ.конференция «Физическая культура и спорт в системе высшего образования «  Санкт-Петербург, 2012, 306 -312.

12. Сафарова Д.Д., Мусаева У.А., Исмаилова М.Ш. Соматотипы спортсменов, специализирующихся в  силовых видах спорта Научно-практ.конференция «Физическая культура и спорт в системе высшего образования «Санкт-Петербург, 2012, 312 -318 стр.

13. Светличная Н.К Дифференцированное развитие физической работоспособности юных спортсменов «Физиологические и биохимические основы и педагогические технологии адаптации к разным по величинам физическим нагрузкам» (т.1), Казань, 2012,  cтр. 214 -218

14. Светличная Н.К , Предыбайло Т. П. Интегральная индивидуальность девушек в спортивной деятельности«Физиологические и биохимические основы и педагогические технологии адаптации к разным по величинам физическим нагрузкам» (т.2), 2012, Казань, с.  393-396.

15.Сафарова Д.Д,  Ядгаров Б.Ж. Ассоциативные связи иммунореактивности организма с генетическими маркерами  у спортсменов Журнал:Наука и спорт: современные тенденции,2014

16. Исроилов Ш.Х., Сафарова Д.Д. Теоретико-прикладные и социальные детерминанты здоровья 2020 ,Журнал: «Фан - спортга»2014

17. Сафарова Д.Д,  Ядгаров Б.Ж., Исмаилова М.Ж Морфогенетические маркеры скоростных качеств в практике прогнозирующего отбора Научно – теоретический журнал «Наука и спорт» современные тенденции№3 (том8), 2015 Казань

18.Сафарова Д.Д,  Н.Ж.Юллиев, У.А.Мусаева, Б.Ш.Нурбоев“Особенности физической подготовки спасателей МЧС с учетом условий среднегорья” Научно – теоретический журнал «Наука и спорт» современные тенденции№3 (том 8), 2015 Казань

19. Сафарова Д.Д, Сейдалиева Л.ДВзаимосвязи между особенностями   соматотипа  и уровнем проявления  физических качеств у спортсменов специализирующихся в игровых видах спорта Научно – теоретический журнал Фан- спортга№3,  2015, Ташкент

Кафедра ходимлари ва изланувчиларнинг илмий мақолалари рўзномаларда чоп этилмоқда, улар ўзларининг илмий натижалари асосида тузган маърузалари билан халқаро ва республика миқёсидаги анжуманлар ишида мунтазам қатнашиб келмоқдалар (Польша, Венгрия, Словения, СНГ давлатларида Россия, Украина, Қозоғистон). 

IV. Маърифий ва маънавий ишлар

 

Проффесор Д.Д.Сафарова, доцент М.Д.Пулатова, катта ўқитувчи У.А. Мусаева томонидан Ўзбекистон Президенти И.А. Каримовнинг “Жисмоний тарбия ва спорт” ҳақидаги қонуни  “Ўзбекистонда болалар спортини ривожлантириш фондини ташкил қилиш” тўғрисидаги фармонларини бажариш мақсадида Ўзбекистон телевидениясининг 3 та каналларида “Соғлом бўлай”, “Саломатликни сақлаш ҳақида”, “Ўзбекистонда болалар спортини ривожлантириш” мавзуларида бир қанча кўрсатувлар ташкил қилишда ва ўтказишда иштирок этди. “Спорт”, «Туркистон овози“, Ўзбекистон овози” газеталарида, “Фан – спортга” журналида” саломатлик ҳақида мақолалари чоп этилди.  Бугунги кунда мамлакатимиз ҳаётида юз бераётган катта ўзгаришлар, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аёллар спортида учрайдиган муаммолар ва уларнинг ечими борасида кўплаб илмий-оммабоп мақолалар ва маърузалари билан илмий конференцияларда иштирок этиб келяпти.

2007 йил 30 январда Тошкент шаҳрида ўтказилган «Ижтимоий ҳимоялаш» йилига бағишланган талаба, магистрант ва аспирантларнинг илмий усулубий анжуманида,

2008 йил, 14-15 ноябрда “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида инновацион технологиялар” Халқаро илмий-амалий анжуманида, 2008 йил 7 июнда “Спортдаги юқори даражали ютуқлар муаммолари” мавзусига оид “Ёшлар йилига” бағишланган Республика илмий-амалий анжуманида, 2008 йилда «Молодежь – фактор развития национальной экономики», Т.: Филиал РЭА им. Г.В.Плеханова в г.Ташкенте, Материалы Международного форума «Инклюзивное образование и современные тенденции в развитии форм социальной поддержки детей», Т.: РЦСАД анжуманида,

2009 йилда “Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг минтақавий, педагогик-психологик, тиббий-биологик муаммолари” бағишланган Республика илмий-амалий анжуманида, 2009 йил 22 октябрда ТошДПУда Олий ва ўрта маҳсус таълим муассасаларида тиббий-биологик фанларини ўқитишни такомиллаштириш мавзусида ўтказилган Республика илмий-амалий конференциясида, 2009 йил 26 февралда «Кишлок тараккиёти ва фаровонлиги» йилига багишланган талаба, магистрант ва аспирантларнинг илмий-услубий анжуманида, 2010 йил 27-28 январда Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси физиология ва биофизика институтида  “Замонавий физиология ва биофизиканинг долзарб муаммолари” Академик Ташмухамедов Б.О. таваллудининг 75 йиллигига багишланган Республика илмий анжуманида,

2010 йил 3 июнда “Баркамол авлод – буюк келажак” Республика илмий-амалий конференциясида кафедра профессор-ўқитувчилариД.Д. Сафарова, А.К.Хамракулов , М.И.Ташмухамедова , М.Д.Пулатова,Л.Д. Сейдалиева, Ю.М.Султанова,Н.К.Светличная, У.А.Мусаева, Б.Ш.Нурбоев,М.А. Сайдивалиева,Н.И. Мяхкова ва иқтидорли талаба, магистрантларнинг ҳаммуаллифликларда илмий тезислари ушбу тўпламларда чоп этилган.  

Кафедранинг профессори А.К. Хамракулов (1939-2015)Ўзбекистон Спорт ветеранлар жамиятининг раиси эдилар.

А.К.Хамрокулов  тахрири остида «Звезды Олимпийского спорта» (2006), «Ветераны Узбекского Государственного института физической культуры» деган китоблари   2007 йилда нашрдан чиққан.

 

Талабаларнинг илмий – изланиш ишлари.

 

Кафедра проффесор ўқитувчилари иқтидорли талабалар  ва кафедра тўгарагига қатнашувчилар билан ишлар олиб олиб борилади.

Кафедрада «Анатом» ва «Ёш физиолог»  тўгарак ташкил қилинган.

Ҳар бир тўгаракда 20 дан иқтидорли талабалардан ташкил топган.

Биринчи босқич талабалари билан қуйидаги иш режалаштирилади: илмий адабиётни қандай излаш, картотека тузиш танланган мавзу бўйича реферат ёзиш

Илмий реферат мавзулари ва методологик изланишлар, режа бўйича олиб борилмоқда.

 

“Ёш физиолог” тўгаракларда қатнашаётган талабалар маърузалари

 

Иш мазмуни

Амалга ошириладиганишлар.

Маъсуллар

Муддати

1

Кардио-респираторныепоказатели разных квалификаций у футболистов

сентябрь

талаба

30 сентябрь 2015

2

Влияние радиации на организм человека .

октябрь

талаба

21 октябрь 2015

3

Жинсий етилишнингфизиологик асослари

ноябрь

талаба

25ноябрь2015

4

Физиологические основы утомления при мышечной деятельности.

декабрь

талаба

16 декабрь2015

5

Влияние допинговых препаратов на физиологические параметры спортсменов.

декабрь

талаба

23декабрь2015

6

Кон системасининг физиологияси.

февраль

талаба

17февраль2016

7

Физиологическая основа памяти.

март

талаба

24март 2016

8

Физиологические основы сна.

апрель

талаба

21 апрель 2016

9

Теория долголетия.

май

талаба

19 май2016

 

“Ёш физиолог” тўгарагининг йилик иш режаси

 

Иш мазмуни

Амалга ошириладиганишлар.

Маъсуллар

Муддати

1

Освоение метода спирометрии.Определение с помощью спирометра жизненной емкости легких и составляющих ее объемов.

сентябрь

Л.Д.Сейдалиева

 

30 сентябрь 2015

2

Исследование сенсомоторных реакций на компьютерно- диагностическом приборе «Мир-06»по программе «световые раздражители»

октябрь

Ю.М.Султанова

 

21 октябрь 2015

3

Физиологическое обоснование этапов тренировочного процесса: сущность разминки.

ноябрь

М.Д.Пулатова

 

25ноябрь

2015

4

Овладение метода определения величины максимального потребления кислорода.

декабрь

 М.Д.Пулатова

 

16 декабрь

2015

5

Овладение физиологическими методами определения физиологических качеств силы и выносливости.

декабрь

 

Ю.М.Султанова

 

23декабрь

2015

6

Определение содержания гемоглобина подсчет эритроцитов в крови человека

февраль

К.К. Алиева

 

17февраль

2016

7

Влияние физической нагрузки на состав исвойств крови

март

 

Б.Ш.Нурбаев

 

24март

2016

8

Современные методы исследования в физиологии с применением компьютерных технологий.

апрель

Б.Ш.Нурбаев

 

21 апрель 2016

9

Освоение метода определения работоспособности человека с помощью теста PWC170 . Определение работоспособности организма при повторных нагрузках выполняемых с различными по длительности интервалами.

май

В.В.Серебряков 

19 май

2016

 

 “Анатом” тўгаракларда қатнашаётган талабалар мавзулари

 

Иш мазмуни

Амалга ошириладиганишлар.

Маъсуллар

Муддати

1

Анатомия фанининг тарихи, фанга доир кизикарли маълумотлар»

сентябрь

талаба

26 сентябрь 2015

2

Анатомия фанининг тарихи, фанга доир кизикарли маълумотлар»

октябрь

талаба

31 октябрь 2015

3

«Соғлом хаёт кечириш ўз қўлимизда»

ноябрь

талаба

28 ноябрь2013

4

«Носоғлом турмуш тарзи муаммолари (ОИТС, гиёҳвандлик, алкоголизм ва чекиш оқибатлари)»

декабрь

талаба

19 декабрь2015

5

«Роль питания для спортсменов»

декабрь

талаба

30 декабрь2015

6

“Яссиоёқлик ва унинг асоратлари”

февраль

талаба

27февраль2016

7

«Наследственные факторы, влияющие на здоровье»

март

талаба

27 март 2016

8

«Наследственные факторы, влияющие на здоровье»

апрель

талаба

24 апрель 2016

9

«Современные подходы при интер притации проблемы восстановления»

май

талаба

19 май2016

 

 

 “Анатом” тўгарагининг йилик иш режаси

 

Иш мазмуни

Амалга ошириладиган ишлар.

Маъсуллар

Муддати

1

«Анатом» тўгарагининг иш режасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

сентябрь

Д.АСагатов

Д.Д.Сафарова

30 сентябрь 2015

2

Инсон танасини соматометрик усуллар билан текшириш тўғрисида маълумот бериш.

октябрь

В.Б.Расулова  Д.А.Сагатов

21 октябрь 2015

3

Турмуш тарзи ва соғлом турмуш тарзи тушунчалари тўғрисида маълумот беринг.

ноябрь

В.Б.Расулова

25ноябрь2015

4

Чекиш ва алкоголизм оқибатларига доир видеотасма намойиши.

декабрь

С.Н.Шарипова    Д.А.Сагатов

16 декабрь 2015

5

Спортчиларда овқат ҳазм қилиш жараёнларидаги ўзига хослик тўғрисида тушунча бериш.

декабрь

У.А.Мусаева Д.А. Сагатов

23 декабрь 2015

6

Яссиоёқликни аниқлашда қўлланиладиган плантография усули тўғрисидамаълумот бериш.

февраль

М.А.Сайдивалиева  Д.А.Сагатов

17 февраль 2016

7

Антропометрик асбобларнинг тузилиши ва улар билан ишлаш усуллари

март

Шарипова С.Н.   Сагатов Д.А.

24март 2016

8

Антропометрик текшириш услублари билан таништириш.

апрель

Мусаева У.А. Сагатов Д.А.

21 апрель 2016

9

Тест назорати усули билан олий асаб фаолияти типларини аниқлаш усули.

май

М.А.Сайдивалиева   Д.А.Сагатов

19 май2016

 

 

 Сафарова Дилбар Джамаловна 

Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти, “Анатомия ва физиология” кафедра профессори ,  биология фани номзоди,

e-mail: anatomiya_safarova@uzdjti.uz

тел.: (99871) 244-17-06

 

Дилбар Джамаловна Сафарова 1969 йилда Тошкент давлат педагогика институтининг биология факультетини имтиёзли диплом билан тугатди. 1969 йилда Тошкент давлат тиббиёт институти аспирантурасига ўқишга кириб. 1972 йилда «Возрастные особенности двенадцатиперстной кишки в возрастном аспекте» мавзусидаги диссертациясини муваффаққиятли ҳимоя қилди. 10 йил давомида Тошкент давлат тиббиёт институти гистология ва эмбриология кафедрасида ассистентлик лавозимида ишлаб келди. 1981 йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг “Анатомия ва биомеханика” кафедрасида катта ўқитувчи лавозимида ишлади, 1985 йилдан 2012 йилгақадар кафедрага мудирлик қилди.

Д. Д.Сафарова Республикада биринчи бўлиб “Анатомия ва биомеханика” кафедраси қошида “Валеология” фанини ўқув жараёнига тадбиқ этди. Республика олий ўқув юртлари учун намунавий ва ишчи дастурлар, ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқди. Кафедрада «Конституция ва спортчининг иммуногенетик статуси» деган мавзуси бўйича илмий йуналишнинг раҳбари сифатида, спорт танловини ўтказишда спортчилар жисмоний сифатларининг ривожланиш даражасини генетик маркерлар асосида ташхис килишни биринчи маротаба амлиётда қўллашни тавсия этди.

Д.Д.Сафарова 150 га яқин ўқув илмий ва услубий ишлар муаллифи, тажрибали  педагог.  Унинг “Анатомия фанидан практикум” (ўқув методик қўлланма), “Анатомия ва спорт морфологиясидан практикум” (ўқув қўлланма), “Одам анатомияси” дарслик 1 ва 2 томлари, “Спорт морфологиясидан практикум” (ўқув қўлланма), “Анатомия и спортивная морфология”, “Практикум по спортивной морфологии” дарсликлари, практикум ва маърузалари  нафақат Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида, балки республикадаги бошқа олий ўқув юртларининг жисмоний тарбия факультетлари ўқув жараёнида кенг қўлланилмоқда. 2009 йил мобайнида Д.Сафарова томонидан Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим  вазирлигининг таклифига биноан “Истеъдод” жамғармаси ҳузурида Республика олий ўқув юртларининг раҳбар ходимлари учун “Соғлом турмуш тарзи ва жисмоний маданият” мавзуси бўйича  маърузалар ўқиди. Унинг 18 та илмий мақоласи чет эл ва мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатларида нашр этилган.

 

 

 

Пулатова Мавлюда Джалаловна

Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти, “Анатомия ва физиология” кафедра профессори ,  биология фани номзоди,

e-mail: anatomiya_pulatova@uzdjti.uz

тел.: (99871) 244-17-06

         Пулатова Мавлюда Джалаловна 1949 йилда Тошкент шахрида туғилган. 1972 йилда ТошДУнинг(УзМУ) биология факультетини тугатган. 1973-76 йилларда Ленинград (Санкт-Петербург)да И.П. Павлов номидаги Физиология институтида аспирант.М.Д.Пулатова 1976 йилда “Афферентная активность в нервных путях желудка при тепловом воздействии на его стенку” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1976 йилдан 1980 йилгача Ўзбекистон Фанлар Академияси қошидаги Физиология институтида кичик илмий ходим, 1980-1985йиларда биология фанлари номзоди илмий даражасини бериш учун 01.00.13 ракамли(одам ва хайвонлар физиологияси) ихтисослашган кенгаш илмий котиби,1998 йилгача катта илмий ходим бўлиб ишлади. 1999 йилдан хозиргача Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институтининг “Физиология” кафедрасида доцент,1999-2002 йилларда            “Спортўйинлари” факультетининг “Маънавият ва маърифат” бўйича декан муовини ва 2002 йилданҳозиргачаўқув ишлари бўйча муовини. 2002-2007 йилларда институтнинг эсперт комиссияси,илмий семинар,илмиий услубий кенгаш ва “Спорт ўйинлари факультетининг илмий кенгаш аъзоси.

М.Д. Пулатова 120 дан ортиқ йлмии ишлар чоп этган, республика ва чет элларда (Чехословакия, Австралия, Италия, Финляндия, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, Россия ва бошқа давлатларда) бўлган анжуманларда ўз маърузалари билан қатнашган. “Ёш физиологияси”(2012),“Спорт физиологияси”(2012) фанидан лаборатория дарслари учун лотин алифбосида услубий қулланмаллар чоп этилган ,хамда “Психогенетика”(2013) фанидан проф.Сафарова Д.Ж. хаммуалифлигида услубий қўлланмалар  чоп этган.Хозирги вақтда проф.Сафарова Д.Ж. хаммуаллифлигида Спорт физиологияси фанидан  ўқув қўлланма лотин алифбосида ёзилиб нашрга   топширилган.

М.Д.Пулатова  II-III босқич  талабаларига “Умумий ва спорт физиологияси”ва магистрантлар учун “Спорт тренировкасининг физиологик асослари “фанлари буйича маъруза, амалий ва лаборатория ишларни олиб бормоқда,хамда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва Спорт ишлари вазирлиги қошидаги малака ошириш марказида “Спорт физиологияси”дан келгуси спорт соҳасидаги мутухассисларга маърузалар давлат ва рус тилларида ўқиб ва амалий машгулотлар ўтқазиб келмоқда. 

М.Д.Пулатованинг Илмий фаолиятининг йуналиши бу аёллар спортини муаммоси,жумладан “Спортда мўлжаллаш ва уни жойлашни физиологик жихатдан асослаш.” Жисмоний тарбия ва спорт сохасида М.Д.Пулатова илмий педагогик кадрларни тайёрлашда катта хисса қушди.Фаолият давомида 8-та магисторлик диссертация тайёрлади.Кўп ишлар давомида М.Д.Пулатова ўқув ишлари бўйича маъсул бўлиб Давлат таълм стандартлари буйича “Физиология ва спорт физиологияси”фанидан намунавий дастурни ишлаб чиқди, ҳамда  ҳар хил янги ўқув ишчи дастурларни қайта ишлаб чиқади.Талабаларни билимини баҳолаш учун рейтинг назорат саволлари ва тестлар тайёрлайди.

Тарбиявий ишлар бўйича М.Д.Пулатова қизлар орасида сухбатлар ўтқазади ва асосан аёллар спортини муаммоларига ҳамдазарарли одатларнинг зарари тўғрисида тўхталади.

 

Расулова Васила Ботировна

Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти, “Анатомия ва физиология” кафедра доценти,  биология фани номзоди,

e-mail: anatomiya_rasulova@uzdjti.uz

тел.: (99871) 244-17-06

 

Расулова Васила Ботировна 1969 йилда туғилган, ўзбек.1991 йилда Тошкент Давлат Университетини биология факультетини имтиёзли диплом билан тугатди. 1991-1992 йиллар давомида Тошкент Давлат Университети, биология факультети  катта лаборанти лавозимида ишлади. 1992-1997 йиллар - Тошкент Давлат Университети, биология факультети кундузги бўлим аспирантура бўлимида ўқиди. 1997-2002 йиллар давомида Тошкент Давлат Университети, биология факультетининг “Одам ва ҳайвонлар физиологияси” кафедраси мухандиси лавозимида, 2002-2004 йиллар давомида шу кафедрада асистент лавозимида ишлади. 2004 йил 14 апрелда ЎзРФАси Биокимё Илмий текшириш институти қошидаги Ихтисослашган кенгашда «Активность липолитических ферментов и обновление липидов мембран митохондрий печени крыс в динамике гипергликемии» мавзусидаги илмий ишини “Биокимё-03.00.04” ихтисослиги бўйича ҳимоя қилди. 2004-2005 йиллар мобайнида Иккинчи ТошДавТИ, Анатомия ва ОЖТА кафедрасининг асистенти лавозимида ишлади. 2005-2007 йилларда эса ТТАси Биоорганик ва биологик кимё кафедрасининг катта ўқитувчиси бўлиб фаолият юритди. 2007 йилдан 2009 йилгача ТТАси “Биоорганик ва биологик кимё” кафедрасининг доценти лавозимида ишлади. 2009 йилдан 2010 йилгача Загиота Тиббиёт коллежида маънавият ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатди.

2010 йил сентябр ойидан бошлаб ЎзДЖТИнинг “Анатомия ва физиология” кафедрасига доцент лавозимига ишга қабул қилинди. Ҳозирги кунда В.Б.Расулова шу кафедрада фаолият олиб бормоқда. У  интитутнинг 1 ва 4 босқич талабаларига илмий ва амалий фаолияти давомида ортирган тажрибалари асосида “Анатомия” ва “Валеология” фанларидан дарс бериб келмоқда. Институт, факультет ва кафедранинг илмий, маънавий – маърифий, ташкилий ишларида фаол иштирок этмоқда.

В.Б.Расулованинг илмий изланиш натижалари  26 илмий мақолалар, тезислар, ўқув, ўқув-услубий қўлланмалар кўринишида чоп этилган. Охирги йилларда у ўқув-услубий йўналишда ҳам қатор ишларни амалга оширди. Хусусан, фанлардан “Технологик харита” ва “Ўқув-услубий мажмуа” яратишда фаол иштирок этди. Институтнинг манавият ва маърифат ишларида ва бир қанча лицей, касб-хунар коллежларида “Соғлом турмуш тарзи” тарғиботига бағишланган маърузалар билан иштирок этди.

 

Нурбаев  Бахтиёр  Ширинович

Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти, “Анатомия ва физиология” кафедра доценти,  биология  фани номзоди,

e-mail: anatomiya_nurbaev@uzdjti.uz

тел.: (99871) 244-17-06

 

Нурбаев  Бахтиёр  Ширинович  Самарканд  вилояти  Кушработ  туманида  туғилган.  1980 -1985   йилларда   Самарканд   қишлоқ   хўжалик   институтининг   ветеринария   факультетини тамомлаган. 1985-1988 йилларда Кўшработ  туманида ветеринария лабораторияси мудири ва туман бош ветеринаршифокориўринбосари вазифаларда ишлаган.  У 1988 - 1996 йиллар  мобайнида  йилларда   Самарканд   қишлоқ   хўжалик   институтининг     физиология  кафедрасида   шифокор ординатор  ва  кафедра  ассистенти  лавозимларида  ишлаган.   Б. Нурбаев 1995 - йилда  " Ипак қурти чиқиндиси  кўшиб  едирилганда  сержун  зотли  эчкиларда  овқат  ҳазмининг  ўзига  хос хусусиятлари  "мавзуси  асосида,  "Одам  ва  ҳайвонлар  физиологияси  " 03.00.13.  шифри бўйича  номзодлик   диссертациясини  ҳимоя  қилган.  Мутахассислиги  кафедрада ўтиладиган  мутахассисликга  мос  келади.  Нурбаев  Б. Ш. 2008 - йил  сентабр  ойидан   ЎзДЖТИ  анатомия  ва  физилогия  кафедрасида  ишлаб  келади.  Умумий иш  стажи  28  йил  бўлиб ,  ундан  20  йилдан  ортиқ  педагогик  стаж  бўлиб  ҳисобланади.  Илмий ишлар сони  25  тадан  кўп  бўлиб  , охирги  йилларда  7  та  илмий  ишлари  чоп  этилган.  2та тавсиянома  -  услубий  кўлланмаси  мавжуд.  Нурбаев  Б.Ш.  2009 йил  ТДТУ  кошидаги  Олий  инженерлик  педагогика  институтида  Педагогик технология  ва  педагогик  маҳорат  бўйича  малакасини  оширган.  У  2012 - 2013  ўкув йилидан  эътиборан  кафедра   доценти  в.б.  лавозимида  ишлаб  келмокда.    " Адаптация -  как  физиологическая  основа  спортивной  тренировки  "илмий йўналишида  фаолият  олиб  бориб,илмий-услубий  конфренцияларда  фаол  катнашади. Доцент  Нурбаев  Б.Ш.  ,,Умумий  физиология ,,Спорт  физиологияси  ва ,,Ёшлар физиологияси фанларидан  талабаларга  маърузалар  ўкийди,  хамда  амалий  машгулот дарсларини олиб  боради. У  ўкув  жараёнида  фаол  иштирок  этиб, одам  физиологияси  фанини замонавий  ютукларга  асосланган   ҳолда  талабаларга  етказиб  беради  ва  уларда  катта  кизикиш уйгота  олади.   Нурбаев  Б. Ш  кафедра  ва  институтнинг  барча  жамоат  ишларида, кишлок  хўжалик  ишларида  хамда  ўкув  жараёнларида  виждонан  ва  маъсулият  билан  ёндашади  ва   фаол катнашади. Талабаларнинг  турар  жойларида  улар  билан  учрашиб, турли  мавзуларда  суҳбатлар олиб боради.




Ishonch telefoni
+99870 717-17-76
Soat 9:00 dan 18:00 gacha
Elektron qabulxona
E-Xujjat
MOODLE
Elektron jurnal
Bimm.uz
Foydali manbalar