O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA INSTITUTI

Bosh menyu
Ma'naviyat va ma'rifat bo'limi
Axborot ta'lim portali


Elektron akademiya


Usport.uz
Utube.uz


Fikr.uz


Tanlov.uz


Kamolot
Pedagogik amaliyot
Elektron kutubxona
KARMAT
Interaktiv xizmatlar
Fan-sport
ModeHEd
Ob-havo
Kalendar
«    Noyabr 2017    »
DuSeChPaJuShYa
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 
O'zDJTI » Ma'lumotlar » Jismoniy tarbiya nazariyasi va uslubiyati kafedrasi

Jismoniy tarbiya nazariyasi va uslubiyati kafedrasi


Sana: 10-07-2013, 17:22       Ko'rishlar soni: 4971

Умаров Джамшид Хасанович, кафедра мудири.

Е-mail: jtn@uzdjti.uz

Телефон: 286-18-63

 

Кафедра тарихи

1957 йилда жисмоний тарбия назарияси ва услубияти кафедрасига асос солинди. Унинг дастлабки мудири Е.Ф. Ишченко эди.

Кафедра фаолият юритган даврлар мобайнида унга етакчи педагог-олимлардан фан номзодлари, доцентлар п.ф.н. К.Ф. Бакуниене, И.М. Колотилова, К.М. Маҳкамжонов, Р.С. профессор Саломов, профессор Ю.М. Юнусова, доцент Р.М. Маткаримов, профессор Ф.А.Керимовлар раҳбарлик қилган.

2015 йилдан п.ф.н. О.В.Гончарова кафедрани бошқариб келмоқда.

1960 йилда Жисмоний тарбия назарияси ва услубияти кафедраси мустақил бўлди. 1967 йилда унинг таркиби Н. Зисман, Л. Полякова, Б. Ройтбург сингари тажрибали ўқитувчилар билан тўлдирилди. Кафедрага 1960 йилдан 1967 йилга қадар бошчилик қилган п.ф.н. К. Бакуниене унинг шаклланиши ва ривожига катта ҳисса қўшди. Илк бор жисмоний тарбия назарияси ва услубияти фанидан маърузалар ўзбек тилида ўқитила бошлади. Турли йилларда кафедрага педагогика фанлари номзоди, доцент М. Годик (1967-1969), биология фанлари номзоди, доцент Ю. Юнусова (1972-1984) раҳбарлик қилган. Бу давр мобайнида кафедра ривожланиб, катта ютуқларга эришди. Кафедрада фан номзодлари, доцентлар Ю. Юнусова, шунингдек, юқори малакали педагоглар – С.Р. Дауренова, Е.Ю.Дауренов, М. Миродилов, Л. Полякова, Е. Тарасова, Ш. Исроилов, Л.А.Джалилова, Н.М.Атамуҳамедовалар фаолият кўрсатдилар. Улардан кўпчилиги бугунги кунда ҳам институтда сермаҳсул меҳнат қилмоқдалар. Сўнгги йилларда бакалавр мутахассислигида “Касб таьлими” ва “Хотин қизлар спорти” йўналишлари ташкил этилганлиги сабабли талабалар сони бирмунча ошди ҳамда жисмоний тарбия назарияси ва услубияти кафедраси профессор-ўқитувчилари таркиби ҳам бойиди. Жумладан, охирги беш йил ичида кафедрада замонавий билимларга эга иқтидорли ёш мутахассис кадрлар фаолият юрита бошлади. Х.Ўташев, С. Дауренова, Д. Салаев, Р. Ниязова, М. Миржамолов, Э. Рахмонов, Л. Холмуродов, Р. Оразимбетов,  А. Қодировлар жисмоний тарбия назарияси бўйича мунтазам малакасини ошириб бораётган, педагогик маҳорат сирларини ўзлаштириб келаётган иқтидорли ўқитувчилардан саналади.

Кафедра профессор-ўқитувчилари таркиби.

1. Гончарова Ольга Викторовна- кафедра мудири, педагогика фанлари номзоди.

2. Керимов Фикрат Азизович –  педагогика фанлари доктори,  профессор.

3. Саломов Рахматилла Саломович – педагогика фанлари доктори, профессор.

4. Ахматов Махмуд Солиҳович -  биология фанлари номзоди, профессор в.б.

5. Дауренов Эшбой Юсупович- доцент в.б.

6. Алиев Искандар Бахромович – педагогика фанлари номзоди, доцент в.б.

7. Арипов Юнус Юсупович - педагогика фанлари номзоди,  доцент.

8. Рахимов Владимир Шавкатович - педагогика фанлари номзоди,  доцент в.б.

9. Раҳматова Дилноза Негбаевна- педагогика фанлари номзоди, доцент в.б.

10. Краснова Галина Мансуровна- педагогика фанлари номзоди, катта ўқитувчи

11. Джалилова Лола Алимовна – катта ўқитувчи.

12. Атамухамедова Ноила Мелиевна – катта ўқитувчи.

13. Салиҳова Гулсара Хасановна – катта ўқитувчи.

14. Конишов Курбан Тагаевич- катта ўқитувчи.

15. Рахмонов Э.Т.- катта ўқитувчи.

16. Ниязова Р.Р.- катта ўқитувчи.

17. Маматқулов Муҳаммаджон Тахирович– катта ўқитувчи.

18. Ўташев Хасан Неъматиллаевич – катта ўқитувчи.

19. Миржамолов М.Х.- катта ўқитувчи.

20. Хайдарова Маъмура Иргашевна- ўқитувчи.

21. Бадалова Барно Умаровна- ўқитувчи.

22. Салаев Дониёр Баҳодирович – ўқитувчи.

23. Холмуродов Лазиз Зарифбоевич – ўқитувчи.

24. Бердиев Шерзод Очилович- ўқитувчи.

25. Оразимбетов Руслан Еркабоевич – ўқитувчи.

26. Близнецова Екатерина Викторовна – ўқитувчи.

27. Қодиров Абдурашид Абдувохобович– ўқитувчи.

28. Ғофуров Боҳодир Хошимович– ўқитувчи.

29. Собирова Лайло Бахрамовна– ўқитувчи.

30. Бобомуродов Абдурафиқ Эгамбердиевич- ўқитувчи.

31. Бурнашев Рашид Ахадович- ўқитувчи.

32. Раджабов Сардор Саъдуллаевич- ўқитувчи.

33. Садуллаев Амир Рахимович- ўқитувчи.

34. Пардаев Бахтиёр Мустафоевич- ўқитувчи.

Кафедра фаолиятидаги ютуқлар.

Кафедра аъзолари институт ва республика миқёсида турли хил жамоат ишларида фаол қатнашиб келадилар. Жумладан, Президент Фармонлари, Республика Ҳукумати Қарорлари, бошқа қонуний ҳужжатлар ижросини таъминлаш, чет тиллари бўйича малака ошириб, талабалар орасида қонуний-меъёрий хужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, тарғиб қилиш, спорт тадбирларида қатнашиш, умумҳалқ ҳашарларида иштирок этиш борасида ўрнак бўлмоқдалар. Бундан ташқари “Касб таълими” ихтисослигида тахсил олаётган бакалавриат талабалари билан кафедранинг профессор –ўқитувчилари қўл остида “Устоз – шогирт тизими йўлга қўйилган бўлиб, 10 та академик гуруҳларда гуруҳ мураббийлари сифатида гуруҳларда маънавий-маърифий, спорт, оммавий тадбирлар ташкил этиб, ўз талабалари билан иштирок этиб келмоқдалар. Кафедра профессор-ўқитувчилари мунтазам равишда институт, Республика ва халқаро илмий-амалий анжуманларда, семинарларда иштирок этиб келадилар. Кафедра фахри Жисмоний тарбия назарияси ва услубияти кафедрасида 1968 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида етук мутахассис кадрлар тарбиялаб вояга етказган, чуқур назарий билимга ва илмий салоҳиятга, кўп йиллик бой педагогик ва илмий тажрибага эга олимлардан бири педагогика фанлари доктори, профессор Саломов Рахматилла Саломовичдир. Улар Жисмоний тарбия назарияси ва услубияти фани бўйича 3 та дарслик, 5та ўқув қўлланма, қатор ўқув – услубий тавсиялар муаллифидирлар. Ҳозирги кунда С.Р. Саломов кафедрада фаолият юритиб келмоқда. Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси бўйича етук мутахассис педагогика фанлари доктири, профессор Фикрат Азизович Керимов кўп йиллик сермахсул меҳнати давомида бўлажак спорт мураббийлари ва педагог ходимларни тайёрлаш билан бирга ҳозирда нафақат магистрларни, балки малака оширишга келган мутахассисларни ҳам Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси бўйича мутахассисликка оид кўникма ва малакаларини оширишда замонавий талаблар даражасида машғулотларни ташкил этиб сермахсул меҳнат қилиб келмоқда.

Ёш ўқитувчилардан Р.Р.Ниязова 2011 йилнинг апрель ойида Украинанинг УкДЖТваС унверситетида мутахассислиги бўйича малака ошириб қайтди. Э.Т. Рахмонов 2011 йилнинг ноябрь ойида ЎзРес. Президенти ҳузуридаги “Истеъдод” жамғармасида ўз малакасини ошириб, муаффаққиятли сертификатга эга бўлиб қайтди. Ҳозирги кунда кафедрада 29,5 та штат бирлиги мавжуд бўлиб, улардан 1та кафедра мудири, 3 профессор, 7 доцент, 8 катта ўқитувчи, 15 ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда. Кафедрада бакалавр йўналишида 4та (ЖТН ва У, МФЎН ва У, ЖТ ва СТ, ОБА, СПМО) ва магистратура йўналишида 1 та (Спортда илмий тадқиқотлар) бўйича ўқув машғулотлар олиб борилади. Бугунги кунга қадар кафедрада 4 та дарслик, 10 га яқин ўқув қўлланмалар яратилган бўлиб, уларни замонавий талабларга жавоб берадиган тарзда яратиш борасида ўқитувчилар томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

 

Кафедра алоқалари

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури” талабларини амалга оширишда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ 18\75 сонли қарори ижросини таъминлаш, чуқур билимга эга, ҳар томонлама етук, чет тилларини мукаммал биладиган рақобатбардош мутахассис кадрлар тайёрлаш мақсадида кафедра профессор-ўқитувчилари Республика Олий ва ўрта махсус таълими муассасалари билан ўқитувчилар малакасини ошириш, таълим муассасасида илм-фанни жадал ривожлантириш, илмий-тадқиқот ишларига ёш ўқитувчиларни кенг жалб қилиш, илмий-амалий анжуманлар ва семинарларда иш тажрибаси билан ўртоқлашиш борасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Жумладан,

- Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг Жисмоний тарбия назарияси ва амалиёти кафедраси (2012-2015 й.й)

- Ангрен педагогика коллежининг “Жисмоний тарбия” кафедраси (2011-2015йй)

- Юнус Ражабий номидаги Тошкент педагогика коллежининг “Жисмоний тарбия ва болалар спорти” кафедраси (2011-2015йй)

- Республика Олимпия заҳиралари коллежининг “Махсус фанлар ва спорт” кафедраси  (2011-2015 й.й)

Фанда эришилган ютуқлар

Жисмоний тарбия назарияси ва услубияти кафедраси ўз фаолиятини бошлаганда фақат Жисмоний тарбия назарияси ва услубияти фанидан талабаларга сабоқ берилган бўлса, 2000 йилдан бошлаб, Президентимиз ташаббуси билан Касб таълими йўналиши очилгач, 2-3-4 босқич талабалари учун Махсус фанларни ўқитиш назарияси ва услубияти фанидан ҳам ўқитиш жорий қилинди.

Бугунги кунга кунга келиб, бакалавр йўналишида 8 та, магистратура йўналишида 1 та фандан профессор-ўқитувчилар томонидан машғулотлар олиб борилмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари институтнинг 5 та факультетларида таҳсил олаётган 1-босқич талабалари учун Жисмоний тарбия ва спорт тарихи, Олимпия билим асослари, Мутахассисликка кириш, Соғломлаштирувчи жисмоний тарбия, 3- босқич талабалари учун Жисмоний тарбия назарияси ва услубияти, Махсус фанларни ўқитиш назарияси ва услубияти, Спорт маҳоратини ошириш, Туризм фанларидан  замонавий таълим техналогиялари асосида талабаларга малака ва кўникмаларни ўргатиб келмоқдалар.

Ҳозирги кунда  кафедра профессор-ўқитувчилари халқаро грантлар ҳамда хўжалик шартномалари ҳисобига молиялаштирилган илмий-тадқиқот фаолиятларини олиб боришмоқда. Профессорлар Р.С.Саломов, Ф.А.Керимов илмий-тадқиқот дастурининг инновацион лойиҳаларни тайёрлаш грантларида иштирок этиб,  ғолибликни қўлга киритишга мувофиқ бўлишди. Бундан ташқари ёш олимлар грантида кафедра ўқитувчиси п.ф.н. И. Алиевнинг давлат амалий илмий – техник тадқиқотлар лойиҳасида иштирок этиб, Республика миқиёсида йўлланмани қўлга киритиб ғалабага эришишга сазовор бўлишди.

Талабалар ҳаётидан

Кўпкураш спорт турлари факультетига қарашли Жисмоний тарбия назарияси ва услубияти кафедраси профессор-ўқитувчилари бакалавр ва магитратура йўналиши талабалари орасида иқтидорлиларни саралаб олиб, назарий билимларни чуқур ўзлаштиришларига  ҳисса қўшиб келмоқдалар. Ҳар йили талабалар илмий-услубий ва ўқув-услубий анжуманлари ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт назарияси бўйича фан Олимпиадасининг кафедра, институт босқичлари ташкил қилиб келинади. Касб таълими йўналишида таълим олувчи талабалар турли фанлар бўйича Республика фан Олимпиадасида ҳам муваффақиятли қатнашиб келадилар. Кафедра томонидан кўп йиллар мобайнида “Жисмоний тарбия ва спорт назарияси ва амалиёти” бўйича Республика фан Олимпиадаси ташкил қилиниб келинмоқда. 2015 йили Самарқандда ўтказилган “Жисмоний тарбия ва спорт назарияси ва амалиёти” бўйича Республика фан Олимпиадасида “Касб таълими” йўналиши 3-босқич талабаси Қурбонов Хуршид фахрли 1-ўринни эгаллади. 4-босқич талабаси Чориев Рустам 2015 йилда “Ибн Сино” номли Давлат Стипендияси совриндори бўлди. Булардан ташқари “Касб таълими” 1-4-босқич талабаларидан С.Хўжамов, А.Алимбаева, Ш.Абдулхаев, Д.Мўминов, Ф.Асқаров, С.Сайфутдинов, К.Абдиева, А.Рахимов, А.Охват каби дзюдо, стол тенниси, камондан ўқ отиш, сув полоси, бадминтон бўйича спорт усталари республика, Осиё ва Жаҳон майдонларида юртимиз байроғини баланд кўтармоқдалар.




Ishonch telefoni
+99870 717-17-76
Soat 9:00 dan 18:00 gacha
Elektron qabulxona
E-Xujjat
MOODLE
Elektron jurnal
Bimm.uz
Foydali manbalar