Главная Elektron kutubxona Galereya
Maxsus imkoniyatlar


O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA VA SPORT UNIVERSITETI

Bosh menyu
Mobil ko'rinish
Ma'naviyat va ma'rifat bo'limi
Axborot ta'lim portali


Elektron akademiya


Usport.uz
Utube.uz


Fikr.uz


Tanlov.uz


Pedagogik amaliyot
Elektron kutubxona
Sport kitoblari
ARMAT
Interaktiv xizmatlar
Fan-sport
ModeHEd
Ob-havo
Kalendar
«    Sentabr 2018    »
DuSeChPaJuShYa
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
fansport marketing library erasmus galereya sportkitob exujjat moodle fakultet diplom talaba teacher
O'zDJTSU » Таълим сифатини назорат қилиш бўлимининг амалга оширган ишлари

Таълим сифатини назорат қилиш бўлимининг амалга оширган ишлари


Sana: 7-05-2018, 18:42       Ko'rishlar soni: 457       Chop etish

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти таълим сифатини назорат қилиш бўлимининг   2018 йил I - чорак иш режасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан

амалга оширилган ишлар

 

-  Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти Кенгашининг 2018 йил 28 декабрда ўтказилган 5-сонли йиғилишида институт ректорининг 2017 йил 1 декабрдаги 626-У-сонли буйруғи асосида институт таркибида таълим сифатини назорат қилиш бўлими ташкил этилганлиги эълон қилинди ҳамда институтнинг ташкилий тузилмаси ва штатлар жадвалига ўрнатилган тартибда ўзгартиришлар киритилди.

-   Бўлим Низоми, иш режаси намунавий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилди, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишилди ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти Кенгашида тасдиқланади.

-  Институтнинг www.uz-djti.uz манзилида жойлашган веб - сайтида бўлимнинг махсус саҳифаси очилиб, унда бўлимнинг таркиби, асосий мақсади ва вазифаларини ёритувчи маълумотлар жойлаштирилди.

-  Бўлимнинг фаолияти учун зарур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар 15 бўлимдан иборат номенклатураси шакллантирилиб белгиланган тартибда тасдиқланди ва юритилиши ташкил этилди.

-  Бўлим фаолиятига тегишли меъёрий -ҳуқуқий ҳужжатлар Республика ОТМлари таркибидаги ТСНҚБнинг 2018 йил I-чорак учун намунавий иш режаси  3-бандига иловада берилган рўйхат асосида ўрганилди ва электрон база яратилди (NORMA, LEX.Uz тизимларидан фойдаланган ҳолда), улар асосида иш юритилиши ташкил этилди

-  ЎзДЖТИнинг 2018йил 2 февралдаги 73 У-сонли буйруғи билан институт, факультетлар, кафедралар ва тегишли бўлимларнинг иш режаларини тахлилий ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ тасдиқланди ва унинг фаолияти 2018 йилнинг 12 февралидан 19 февралигача ташкил этилиши белгилаб қўйилди. Институт ва унинг таркибий тузилмалари иш режалари Республика ОТМлари таркибидаги ТСНҚБнинг 2018 йил I-чорак учун намунавий иш режаси  4-бандига иловада берилган саволномага асосан тахлилий ўрганилди ва ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, тегишли таркибий тузилмаларнинг иш режаларига янги ўқув йилида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар берилди.

-  Таълим муассасаларини аттестация ва аккредитациядан ўтказишга оид амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни чуқур ўрганиш мақсадида ички экспертлар сифатида институтнинг тажрибали педагог-ҳодимлари танлаб олинган ва уларга таълим муассасаларини аттестация ва аккредитациядан ўтказишга оид амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни чуқур ўрганиш ва уларни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича топшириқ берилган. Мазкур топшириқ ижроси бўйича ишлар якунланмоқда.

-  Институтнинг ўқув бўлими, деканатлари, кафедралари ўқув жараёнининг ДТС, малака талаблари, ўқув режалари, фан дастурлари, ишчи ўқув режалари ва ишчи фан дастурлари билан таъминланганлик ҳолати ўрганилди. Институт таркибий тузилмаларида мазкур ҳужжатларнинг мавжудлиги билан боғлиқ камчиликлар аниқланган бўлса уларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

-  Профессор-ўқитувчилар шахсий иш режаларининг ярим ўқув йили якунлари бўйича    бажарилиш ҳолати таҳлилий ўрганилди, натижалари бўйича институт ректорига маълумот тақдим этилди. Амалдаги “Вақт меъёрлари” ҳужжатини институтнинг тажрибали мутахассисларни жалб этган ҳолда таҳлилий ўрганилиб, уни педагог-ўқитувчилар меҳнатини моддий рағбатлантириш нуқтаи назардан қайта кўриб чиқиш ва ажратиладиган юкламалар ҳажмини оптималлаштириш бўйича таклифлар тайёрланди.

-   Институт таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режасидаги фанларнинг ўқув адабиётлари билан таъминланганлик ҳолати, АРМ фондида мавжудлиги ўрганилди. Педагогика, Фалсафа, Спорт тиббиёти, тиббий билим асослари, Олимпия ҳуқуқи каби фанларидан адабиётлар етарли даражада эмаслиги аниқланди. Мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида институтда ҳар йилги нашр режасини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар берилди.

-  Ҳар бир профессор-ўқитувчиниг илмий салоҳияти таҳлилий ўрганилди, институт бўйича маълумотлар базаси тайёрланди. 

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида 5 та факультет таркибидаги 18 та кафедралардаги профессор ўқитувчилар сони – 360 тани ташкил этиб, улардан:

  • фан доктори, профессорлар сони – 5 та, асосий штатда - 4 та
  • фан номзоди, профессорлар сони – 11 та, асосий штатда - 8 та
  • фан номзоди, доцентлар сони – 30 та, асосий штатда - 28 та
  • фан номзодлари сони – 14 та, асосий штатда -14 та
  • фалсафа доктори(PhD), доцентлар сони – 1 та, асосий штатда -1 та
  • фалсафа доктори(PhD)лар сони – 2 та, асосий штатда -2 та
  • фалсафа доктори(DSc), профессорлар сони – 1 та, асосий штатда -1 та
  • илмий даражасиз профессорлар сони – 1 та, асосий штатда -1 та
  • илмий даражасиз доцентлар сони – 11 та, асосий штатда -10 та
  • Илмий салоҳият жами профессор-ўқитувчиларга нисбатан 21,1% ни, асосий штатга нисбатан 20,4% ни ташкил этади.

Инстиут илмий солоҳиятини янада ошириш бўйича тегишли таклифлар тайёрланиб институт ректорига тақдим этилди  

-  Профессор–ўқитувчилар томонидан дарс машғулотларининг ўтказилиш ҳолати тажрибали мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўрганилди, уларнинг сифати ва самарасига эътибор қаратилди. Ўрганиш натижалари бўйича таклифлар тайёрланди ҳамда институт ректорига тақдим этилди.

-  Институтда талабалар мустақил таълимини ташкил этишга оид шароитлар ўрганилди, кафедраларда мустақил таълимни ташкил этиш бўйича услубий тавсиялар ва кўрсатмаларнинг мавжудлиги, ўқув-лаборатория хоналарининг зарур жиҳозлар билан таъминланганлиги,  улардан талабаларнинг фойдаланиши учун имкониятларнинг яратилганлиги таҳлил қилинди ҳамда аниқланган камчиликлар бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилди. АРМдаги шароитлар, унинг иш режими, компьютер техникалари ва уларнинг интернетга уланганлиги, ишлаш тезлиги, Wi-Fi зоналарининг мавжудлиги ўрганилди ва Wi-Fi зоналарини ташкил қилиш бўйича таклиф берилди. ТТЖларда кутубхоналар ўрганилди ва уларда яратилган шароитларни яхшилаш бўйича таклифлар берилди.

-  Талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари семестр якуни бўйича солиштирма жадваллар, сифат ва миқдорий кўрсаткичлар асосида таҳлил қилинди. Кузги семестр якуни бўйича талабалар билимини баҳолаш жараёнини таҳлил қилиш асосида рейтинг балларининг холислигини, шаффофлигини ва сифат даражасини  баҳолаш мақсадида апрель май ойларида талабаларни ўтилган фанлари бўйича тест синовларидан ўтказиш (танлаш асосида) режалаштирилган.

-  Охирги 3 йилдаги БМИ ва МД мавзулари ишлаб чиқаришдаги долзарб муаммолардан келиб чиқиб шакллантирилганлиги ўрганилди ҳамда кадрлар истеъмолчиларининг фикрларини инобатга олган ҳолда таклифлар тайёрланди. Мавзулардаги такрорланишларнинг мавжудлиги таҳлил қилинди ўрганиш натижалари бўйича таклифлар тайёрланди ва институт ректорига тақдим этилди.

-  Кадрлар истеъмолчиларининг фан дастурлари ва битирувчилар малакаси  бўйича фикр - мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида асосий иш берувчиларга юборилган сўровномалар тўлиқ жамлаб олинмаганлиги сабабли, мазкур банд ижроси кейинги чоракка қолдирилди.

-  Институтда чет тилини ўрганиш бўйича қўшимча курсларнинг ташкил этилмаганлиги аниқланди ва уларни ташкил қилиш бўйича таклифлар тайёрланади ва институт ректорига тақдим этилди

-  Мутахассислик фанларининг чет тилида ўқитилиши ҳолати ва унинг институт бўйича салмоғи ҳамда сифати ўрганилди. Ушбу фан ўқитувчиларини қўллаб-қуватлаш ва рағбатлантириш бўйича таклифлар тайёрланади ва институт ректорига тақдим этилди.

-  Институт аттестацияси ва аккредитацияси жараёнига тайёргарлик кўриш мақсадида ички аттестация механизмини ишлаб чиқилди, тегишли маълумотларни таркибий бўлинмалардан олинди ва жамланган маълумотлар  базаси шакллантирилди.

-  Институтда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар билан олиб борилаётган ишлар ҳолати тегишли бўлим, факультетлар ва кафедралар кесимида ўрганилди.

-  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган Республика ОТМ таркибидаги Таълим сифатини назорат қилиш бўлимларининг 2018 йил II-чорак учун намунавий иш режаси асосида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти Таълим сифатини назорат қилиш бўлимининг 2018 йил II-чорак учун иш режаси ишлаб чиқилди ва ўрнатилган тартибда тасдиқланди ҳамда Давлат инспекциясига юборилди.

-  Бўлимнинг I чорак якуни бўйича иш режасининг бажарилиши ҳақида ҳисобот тайёрланди, институт ректори ва Давлат инспекциясига тақдим этилди.

 




2018 yil
Faol tadbirkorlik, innovatsion g'oyalar va texnologiyalarni qo'llab-quvvatlash yili
Ishonch telefoni
+99870 717-17-76
Soat 9:00 dan 18:00 gacha

Murojaatlar
79 ta murojaat kelib tushdi
76 ta murojaat hal qilindi
3 ta murojaat ko'rilish jarayonida
Elektron qabulxona
E-Xujjat
MOODLE
Elektron jurnal
Bimm.uz
Foydali manbalar
So'rov
Interaktiv xizmatlarga baho bering
Juda zo'r
Yaxshi
Yomon emas