O'ZBEKISTON DAVLAT JISMONIY TARBIYA INSTITUTI

Bosh menyu
Ma'naviyat va ma'rifat bo'limi
Axborot ta'lim portali


Elektron akademiya


Usport.uz
Utube.uz


Fikr.uz


Tanlov.uz


Kamolot
Pedagogik amaliyot
Elektron kutubxona
KARMAT
Interaktiv xizmatlar
Fan-sport
ModeHEd
Ob-havo
Kalendar
«    Iyul 2017    »
DuSeChPaJuShYa
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 
O'zDJTI » Баркамол авлод - 2017

Баркамол авлод - 2017


Sana: 28-05-2017, 09:35       Ko'rishlar soni: 155

27 май Жиззах шаҳрида 25 – 27 май кунлари бўлиб ўтган «Баркамол авлод – 2017» спорт ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.
25 май куни старт берилган “Баркамол авлод — 2017” ўйинларида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 898 нафар спортчи қатнашди.
 “Кичик олимпиада” номини олган мусобақада спортнинг 17 тури – баскетбол, волейбол, футбол, қўл тўпи, шахмат, оғир атлетика, бокс, дзюдо, таэквондо, эркин кураш, юнон-рум кураши, сузиш, енгил атлетика, теннис, стол тенниси, бадминтон ва бадиий гимнастика бўйича беллашувларда лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари иштирок этди. Спортчилар 193 олтин, 193 кумуш ва 214 бронза медали учун баҳс олиб боришди. Жиззах шаҳрига спортчилар билан бирга 236 нафар мураббий келган бўлиб, беллашувларни 159 нафар ҳакам баҳолаб борди.


"Баркамол авлод – 2017” спорт ўйинлари юздан ортиқ оммавий ахборот воситалари ходими томонидан мунтазам ёритиб борилди. Интернет тармоғида очилган www.barkamol-avlod.uz сайтида беллашувлар ҳақида маълумотлар, фотолавҳалар, ўзбек, рус, инглиз тилларида бериб борилди.
“Баркамол авлод-2017” спорт ўйинларида 180 очко тўплаган Самарқанд вилояти жамоаси умумжамоа ҳисобида фахрли учинчи ўринни эгаллади. Самарқандлик спортчилар Учинчи даражали диплом, махсус кубок ҳамда Президент совғаси “Дамас” автомабили билан тақдирланишди.
188 очко тўплаган Андижон вилояти жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Андижонлик спортчиларга Иккинчи даражали диплом, махсус кубок ҳамда Президент совғаси “Дамас” автомобили топширилди.
“Баркамол авлод-2017” спорт ўйинларида 248 очко тўплаган Тошкент шаҳри жамоаси умумжамоа ҳисобида мусобақа ғолибига айланди. Пойтахт спортчилари Биринчи даражали диплом, “Баркамол авлод” спорт мусобақаси иштирокчиларига йўллаган Президент табригининг асл нусхаси ҳамда Президент совғаси “Дамас” автомобили билан тақдирланди. 
Баҳсларда алоҳида маҳорат кўрсатган бир гуруҳ ўқувчи-спортчилар махсус совринларга сазовор бўлди.
Мусобақанинг ёпилиш маросимида «Баркамол авлод – 2017» спорт ўйинларининг байроғи туширилди. Уни жиззахлик спортчилар академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг навбатдаги финал мусобақасига мезбонлик қиладиган Қашқадарё вилояти вакилларига топширди.
“Баркамол авлод – 2017” спорт мусобақаларининг ёпилиш маросимида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов иштирок этди.




Ishonch telefoni
+99871 268-93-61
Soat 9:00 dan 18:00 gacha
Elektron qabulxona
MOODLE
Elektron jurnal
Bimm.uz
Foydali manbalar